🚕 Ваниҳоят таксичилик ўзини ўзи банд қилиш фаолияти рўйхатига киритилди
Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди. Бунгача 2025-йил 1-январгача вақтинчалик рухсат берилган эди. Энди доимий рўйхатга кирди.
📄Бунда таксичилик фаолияти билан лицензия асосида шуғулланиш мумкин бўлади. Лицензияда уни олувчи шахс ва автомобили тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, фаолият кўрсатиш ҳудуди ва амал қилиш муддати келтирилади.
💰Йўналишсиз такси фаолияти учун лицензия беришда йилига БҲМнинг 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.
Эслатма: Солиқ мобил иловасида ўзини ўзини банд қилган шахс сифатида бепул рўйхатдан ўтиш мумкин.
@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.
Instagram | YouTube | Twitter | Web-sayt

Лицензия олиш талаблари қуйидагилардан иборат:
🏥 ташувчилар ҳар йили “УзТранс” ахборот тизими базасига киритилган кўп тармоқли поликлиникалар ва хусусий тиббиёт муассасаларида тиббий кўрикдан ўтишлари;
🔧 бир йилда бир марта автотранспортни техник кўрикдан ўтказишлари;
🚖 ўзини ўзи банд қилган ташувчиларнинг автомобиллари том қисмида “ТАХИ” таниш белгили фонар ўрнатилиши лозим.
❌ Бунда олд ойнанинг юқоридаги ўнг бурчагига яшил ёритиш чироғини, ҳисоблагич (таксометр) ва радиоалоқа воситасини, шунингдек, назорат-касса машинасини ўрнатиш талаб этилмайди.
Шунингдек, бошқа соҳаларда меҳнат шартномасига асосан банд бўлган фуқаролар ҳам ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда транспорт воситаларида ташиш фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.