🗣“Халқ” ДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил(омбудсман)нинг 2024 йил учун ҳисоботи юзасидан партия муносабатини эълон қилди.
🔼Фракция раҳбари Омбудсманнинг ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойлардаги шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ташаббус кўрсатаётганини алоҳида эътироф этган.
⏺Шунингдек, фракция муносабатида Омбудсманнинг кейинги фаолиятида эътибор қаратиш лозим дея топилган жиҳатлар санаб ўтилган:
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🔼Фракция раҳбари Омбудсманнинг ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойлардаги шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ташаббус кўрсатаётганини алоҳида эътироф этган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2024 йилдаги фаолияти тўғрисида маъруза Ўзбекистон ХДП фракция йиғилишида муҳокама этилди.
Омбудсман институти бугунги кунда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
2024 йилда қабул қилинган Янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги Қонунига асосан, Омбудсманнинг таъсир чоралари ва имкониятлари ортганлигини маърузада кўришимиз мумкин.
Бунинг натижасида давлат органлари ва идораларига ҳамда мансабдор шахсларга 182 та тақдимнома, талабнома ва даъво аризалари хулоса шаклидаги таъсир чоралари киритилиб, уларнинг 77 фоизи ижобий ҳал этилган.
Ҳисобот даврида, Омбудсман институти томонидан ишлаб чиқилган - инсон ҳуқуқларини кафолатловчи қонунчилик базасини мустаҳкамлашга оид 43 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари тегишли идоралар томонидан инобатга олинган.
Айниқса, Омбудсман ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойлардаги шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ташаббус кўрсатаётганини алоҳида эътироф этишимиз керак.
⏺Шунингдек, фракция муносабатида Омбудсманнинг кейинги фаолиятида эътибор қаратиш лозим дея топилган жиҳатлар санаб ўтилган:
Биринчидан, мурожаатлар бўйича кўплаб умумий маълумотлар берилган бўлса-да, маърузада уларнинг қанчаси ҳал этилгани, рад этилгани ва муҳокама этилганлиги тўғрисида аниқ рақамлар берилмаган.
Бу борада мурожаатларининг кўплигини ҳисобга олиб, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва тегишли мутасадди ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш;
Иккинчидан, Омбудсман ўзининг кейинги фаолиятда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир механизмларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиши лозим деб ҳисоблаймиз.
Бунда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини акс эттирувчи материалларни веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва блоглар орқали соҳага тегишли миллий қонунчилик нормаларини тарғиб этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастурини белгилаб олиши лозим;
Учинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этишда минтақавий вакилларнинг ўрни жуда катта деб ҳисоблаймиз. Шундан келиб чиқиб, минтақавий вакиллар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва жонлантириш чора-тадбирларини кўриш тақозо этмоқда.
Омбудсман институти фуқароларнинг қонуний манфаатлари ҳимояси устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш ва соҳага оид миллий қонунчиликни превентив механизмини такомиллаштиришда самарали натижалар кўрсатиб келаётганлигини эътиборга олиб, Халқ демократик партияси фракцияси Омбудсман маърузасини қўллаб-қувватлайди ва барча депутатларни қўллаб-қувватлашга чақиради.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг