Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров Косонсой туманидаги “Илк ривожланиш маркази”да бўлиб, яратилган шароитлар ва амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Мазкур марказ болаларни эрта ёшдан ривожлантириш хизматларидан фойдаланиб, мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган ва чекка қишлоқ жойларда яшовчи болалар учун таълимнинг муқобил шакли ҳисобланади.
Суҳбат давомида ота-оналар вакиллари фарзандларидаги ижобий ўзгаришлар ва педогогик жамоанинг меҳнатларини эътироф этдилар. Шунингдек, уларнинг бу борадаги таклиф-мулоҳазалари ҳам тингланди.
Агентлик директори томонидан мазкур марказлар фаолиятини оммалаштириш ва янада такомиллаштириш юзасидан янги лойиҳалар амалга оширилиши айтиб ўтилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати.