ЖУФТИ ҲАЛОЛИМТақдир пешонамга ёзган битигим,
Ҳаётимдаги энг катта бойлигим,
Жаннатга калитим юзи ойлигим,
Жуфти ҳалолимни асра, Аллоҳим.
Мунисим, муслимам, меҳри офтобим,
Тунларим ёритар - кўкда у моҳим,
Дуосида сўрайди шому саҳарим,
Жуфти ҳалолимни асра, Аллоҳим.
Фарзандларим онаси у эгаси қалбим,
Кечирар не хато бўлсада айбим,
Меҳри дарё у гўзал аёлим,
Жуфти ҳалолимни асра, Аллоҳим.
Уйимнинг нури у мисли фариштам,
Оллох боғлаган узилмас риштам,
Яқин келмасин сенга дард ситам,
Жуфти ҳалолимни асра, Аллоҳим.
Етти мўжизам у гўзал малагим,
Дуода сўраб олган ўша тилагим,
Бир умр ёнимда бўлгин керагим,
Жуфти халолимни асра оллохим.
Бахтим бутун мазмунли ҳаётим,
Шерларим куйларимда гўзал баётим,
Бошимда тожим мунис аёлим,
Жуфти ҳалолимни асра, Аллоҳим.
@IBRATLY