Ибратли Хикоялар


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!

.

✉️ @Abdulloh2231
.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


Бир йигит донишманднинг олдига келиб, салом аликдан сўнг:
- Тақсир, ҳаққимга дуо қилсангиз, мен ҳам бадавлат бўлиб кетсам ва кўп кўп эҳсонлар қилсам”, деди. У зот:
- Ўғлим, бой бўлсангиз ўзгариб қолишингиз ҳам мумкин, ана кўринг, минг-минглаб бойлар бор, лекин кўпчилиги эҳсон қилишдан қочади. Сиз бой бўлмасингиздан туриб ҳам эҳсон қилаверинг”, - деб айтди.
- Менинг ҳеч нарсам йўқ-ку, қандай эҳсон қиламан?
- Тўрт мучангиз бутун ва бешта аъзоингиз – кўз, оғиз, қулоқ, қўл, оёқларингиз соғлом, шулар билан эҳсон қиласиз”.
- Илтимос, кенгроқ тушунтириб беринг. Кўзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Одамларга меҳр назари билан қаранг, ҳеч кимга ҳасад билан қараб “бу одам бунча бойликни қаердан олди, у нима иш қилар экан, бойлигини менга берса эди”, деган ўйларга борманг. Аёлларга шафқат назари билан қаранг, шаҳват билан эмас. Чунки биринчидан, у сизга номаҳрам, иккинчидан, ҳар бир аёл ё кимнингдир қизи ёки кимнингдир хотини бўлади. Одамларга қўлингиздан келганча меҳр кўрсатингки, токи улар ҳам сизга меҳр билан жавоб қайтаришсин. Қуёшни кўрмайсизми, ҳаммага бирдек кулиб қарайди, шу сабабли уни ҳамма яхши кўради”.
- Оғзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Оғзингизни фақат яхши, хайрли сўзлар айтишга хизмат қилдиринг. Ёлғон, бўҳтон, сўкиш сўзларини айтишдан узоқ бўлинг. Бировларни сохта такаллуф ва мақтовлар билан ўзингизга оғдиришга уринманг.
-Қулоғим билан қандай эҳсон қиламан?
-Қулоғингизни ёмон сўзлар, ёмон суҳбатларга тутманг; ғийбат бўлаётган жойдан қочинг, агар кучингиз етса, ўша ғийбатни тўхтатинг ёки ғийбат қилинаётган инсонни ҳимоя қилинг, бу сиз учун фойдали бўлади; ногоҳ бирор ножоиз суҳбатга йўлиқиб қолсангиз, ўзингизни эшитмаганга олиб, ўша жойдан узоқлашинг ва бу суҳбатни ҳеч ерда ошкор қилманг.
- Қўлим билан қандай эҳсон қиламан?
- Қўлингиз билан солиҳ амаллар бажарасиз; имконингиз борича одамларга ёрдам қиласиз; бирор жойда ёмон ишни кўриб қолсангиз, қўлингиз билан тўхтатинг, шунда ўша ёмонлик қилмоқчи бўлганларга Аллоҳ йўлида яхшилик қилган бўласиз.
— Оёғим билан қандай эҳсон қиламан?
- Гуноҳ иш бўлаётган, бирор фитна уюштирилаётган жойларга қадам босмайсиз, яхши иш бўлаётган жойларга, ишларга қараб юрасиз. Шундан кейин донишманд йигитнинг ҳақига дуойи хайр қилибди. Йигит эса хурсанд бўлиб:
- Сизга катта раҳмат! Менда шундай кенг имкониятлар борлигига эътибор бермас эканман, албатта, айтганларингизни қиламан дебди. Донишманд эса:
“ - Болам, ҳимматингизни баланд тутсангиз Раззоқ Эгам қўлингизга давлат берганини билмай ҳам қоласиз”, - дея йигитни узоқ дуо қилибди. Йигит рахмат айтиб, дилига юксак ниятлар тугиб, донишманднинг ҳузуридан чиқибди.


@IBRATLY


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Яхшиликларга сабабчи бўлайлик
Фарзанд кўриши кечикаётган
Яқинларга ушбу маълумотни
етказайлик !

Бизнинг канал | @IBRATLY




#kulgu_vaqti

    Misrdagi madrasalarning birida bolalarga Alloh taolo odamni qanday yaratganligi to'g'risidagi mavzu darsda yoritilayotgan edi.

Odam alayhissalomning ayoli - Havvo uning qovurg'asidan yaralgani haqida gapirildi. 

Haftaning so'nggida Abdullohning oyisi o'g'ilchasining go'yo mazasi yo'qdek cho'zilib yotganini ko'rib:
-Abdulloh, nima bo'ldi bolam? - deb so'radi.

Kichik Abdulloh:

-Qovurg'amda bir og'riq sezyabman. Menimcha yaqinda xotinlik bo'lsam kerak - deb javob berdi!))

👉 @IBRATLY


👉 @IBRATLY


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ZAIF
Replay jamoasidan yana zo'r rolik!
Zo'r orginal mavzu olib chiqishibdi!

@IBRATLY


📝ЕР ОСТИДА ЯРИМ СОАТ.

(ибрат учун)

Хозир ёзаётганларим кимлар учун сафсатадир, аммо кабрга киришдан олдин тириклигингизда уйгониб олинг...
Бу одам ё телба ёки бошига бирор катта мусибат тушган. Ярим кечаси қабристон деворига тирмашаётганимни кўрган одам шундай хаёлга бориши аниқ эди. Аслида ҳам шундай, ахир, намозга бепарволикдан ортиқ мусибат борми?. Бир пайтлар ўқиган эдим. Суфён Саврий ҳазратлари уйида ўзи учун қабр кавлаб, баъзи-баъзида унинг ичида ўлим ҳақида тафаккур қилиб ётаркан. Кейин ҳаяжонланганча: Раббиржиъун (Раббим, мени қайтар,) дея ўрнидан турар, устидаги тупроқни қоқиб айтаркан: Дунёга такрор қайтдинг, кўрайлик, савоб қозонишга қандай киришасан?. Яқин кунлардан буён ибодатга бепарвоман. Намозларни бесабаб қолдира бошладим, айниқса, бомдодни. Бу ҳолат қайтарилавергач, Суфён Саврий ҳазратлари каби нафсимга жазо беришим лозим, деган қарорга келдим. Ҳеч ким билмасин дея, ярим кеча қабристон деворига тирмашаётганим шундан. Чунки эшикдан кирсам, қоровул кўриб қолади. Мана, девор устига чиқдим. Этни жунжиктирадиган даражада қоронғу, сокинлик. Ичимни қўрқув қоплади. Қабрларга тикилганча ўйланиб қолдим: буларнинг баъзисида севинч бор, баъзисида азоб. Агар марҳумлар тилга киришса, Расулуллоҳ айтганларидек: Намозга диққатли бўлинг! деб ҳайқиришарди. Шу ўй билан пастга қандай сакраганимни билмай қолдим. Тушдиму деворга орқам билан ёпишиб олдим. Секингина бошимни буриб, ён томонга қарадим. Аввалдан билардимки, бу томонда кавлаб қўйилган қабрлар бор. Ўша томонга қадам ташларканман, оёқларим тош боғлангандек оғирлашганини ҳис қилдим. Нима бўляпти менга, қулоғим остида шивир-шивирлар, кимнингдир нафаси. Орқамга қарасаммикан? Йўқ! Булар ҳаммаси шайтоний васвасалар. Ахир, хуфтонни жамоат билан бирга адо қилдим, иншааллоҳ, Аллоҳ муҳофазасидаман, қароримдан ҳеч нарса чалғитолмайди. Мана, қабр оғзида ўтирибман. Шу пайтгача бу ердан ҳам қоронғироқ жой кўрмаганман. Қандай жасорат билан бу ергача келдим? Қабр ичида мени нималар кутаётган экан? каби саволлардан юрагим оғзимга келди гўё. Шу ердан қайта қоламан, қасамни бузганим учун уч кун рўза тутаман. Ҳозир эса қабр четида бир оз ўтираману кейин кетаман, деган хаёлда титраётган тиззаларим билан чўккаладим. Қўрқув ва васвасаларни қувиш мақсадида Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм, дея зулмат қоплаган очиқ қабрга тикилганча ўйга толдим. Ё Аллоҳ! Бу ерга ҳар бир инсоннинг келиши муҳаққақ. Ўлимдан қочиш йўқ. Лекин шуни била туриб нега дунёнинг ортидан бунчалик қувамиз? Парвардигоро, қанчалаб инсонга озор бердик, қанча ғийбатлар қилдик, намозни тарк этган, Қуръонни куй-қўшиққа алмаштирганимиз қанча. Била туриб ғафлатга ботамиз, Сенга исён қиламиз. Сўнгги маконимиз эса шу қоронғу лаҳад. Шу ўйлар остида Аллоҳга таваккул қилиб, ўнг оёғимни узатдим ва қабрга тушдим. Елкамдаги ёпинчиқни тўшаб, ётиб олдим. Қаттиқ қўрқувда эдим. Ўйладимки, ҳозир устимни тупроқ кўмиб қўйсая? Дарҳол ётган жойимда кўзларимни юмиб олдим, юрагим қинидан чиқиб кетмасин, вужудимнинг титраши тинсин дея.
Агар мен, яъни тирик, куч-қувватли одам шу ҳолга тушса, ўликнинг ҳоли нима бўлар экан?

©Крик Души Шухрат.

@IBRATLY

4k 0 38 4 38

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
VAQT

@IBRATLY


Иймоннинг охири нурли келажак,
Жаннатга калит йўқ намоздан бўлак.
Мақсад йўқ савоб иш қилишдан бўлак,
Аллоҳим севган кун ЖУМА МУБОРАК.

@IBRATLY


Forward from: УТКИР ХОШИМОВ
Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.

Сен бировга яхшилик қилсанг, жавобини кутма. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади.

Биров сенга ёмонлик қилса, жавоб берма. Сендан қайтмаса, бошқадан қайтади!

✍️Ўткир Ҳошимов

@Otkir_Xoshimov


Фарзандингизни отасига меҳрибон қилиб тарбияланг ва ҳар қадамда отанинг ўрни бошқачалигини ҳис қилиб яшасин.
• Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
• Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
• Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
• Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.
• Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
• Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
• Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!
• Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

@IBRATLY


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Уйнаб гапирсанг хам
Уйлаб гапир☝️☝️☝️

@IBRATLY


​​.... Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман.
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.

Ҳикоя давом этади..
Каттароқ бўлгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?

Ҳикоя давом этади..
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болажон отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?

Ҳикоя давом этди..
Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти-ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?

Болаларга ёлғон гапириш катта хато ва бу хато аксар ота-оналарда бор. Афсуски, биз бу хато болаларимизга қанчалик даражада салбий таъсир қилишини билмаймиз. Болалар бизнинг ёлғон гапирганимизни тушунмаслиги уларга ёлғон гапирса бўлади, дегани эмас. Чунки ёлғон гапириш ўзи бир гуноҳ бўлса, уни бошқаларга ўргатиш бошқа бир гуноҳ.

Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳу шундай дейди: “Бир куни онам мени чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизникида ўтирган эдилар. «Ҳой ўғлим, келақол, сенга бир нарса бераман», — деди онам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамдан: “Ўғлингга нима бермоқчисан?” – деб сўрадилар. «Хурмо бермоқчиман», — деб жавоб берди онам. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамга: “Агар сен ҳеч нарса бермаганингда номаи аъмолингга “ёлғон гапирди” деб ёзилар эди” – дедилар.

https://t.me/IBRATLY


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ТАСОДИФ

@IBRATLY


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Qashshoq.

"Replay team"dan super video!

@IBRATLY


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY


Forward from: Хикматли Сатрлар 🌓
ҚИЁМАТДА ТОШ БОСАДИГАН АМАЛ!

Абу Дардодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
— Кимга мулойимликдан насиба берилган бўлса, ўшанга яхшиликдан насиба берилибди. Ким мулойимлик насибасидан маҳрум бўлса, у яхшилик насибасидан ҳам маҳрум бўлибди. Қиёмат куни мўминнинг мезонида энг оғир тош босадиган нарса — ҳусни хулқдир. Албатта, Аллоҳ фаҳш гап гапирадиган ва сўконғич кимсани ёмон кўради”.

@HikmatliSatrlar

3.3k 0 52 10 27

Ривоятларда келади, халифа Ҳорун ар-Рашид ўз замонасининг пири бўлмиш Шақиқ Балхий ҳазратларини тез-тез зиёрат қилиб турар экан. Ана шундай зиёратларнинг бирида ҳазрати Балхий халифага шундай дебдилар:
– Тасаввур қил, саҳрода ёлғиз қолгансан, ташналикдан ўлай деб турибсан. Аммо бир қултум сув бўлса, ҳаётингни сақлаб қолиш мумкин. Шу пайт кимдир келиб, «Сув сотаман», деса, нимангни берган бўлар эдинг?
– Нимани сўраса, бераман. Ундай пайтда пул ҳақида ўйлаб ўтирмайман, – дебди халифа.
– Агар ўша одам бир қултум сув учун бутун бойлигингнинг ярмисини сўраса ҳам берармидинг? – сўрабдилар ҳазрат.
– Албатта берардим, –  дебди халифа.
– Яхши, ярим бойлигингга бир пиёла сув сотиб олиб, ичдинг. Энди тасаввур қил, бироз вақт ўтиб, ўша сув таҳоратингни танг қилди, аммо сен уни чиқара олмай қолдинг. Табибларинг ҳам сени даволай олишмади. Сўнг яна кимдир келиб, «Қолган бойлигингни ҳам берсанг, мушкулингни осон қиламан» деса, рози бўлармидинг?
– О, бундай азобдан қутулиш учун боримни беришга ҳам розиман, тузалсам бўлди, – дебди халифа.
Шунда Шақиқ Балхий дебдурлар: «Ундай бўлса, эҳтиёт бўл. Бир пиёла сувни ичишгаю, сўнг уни чиқариб ташлашга арзийдиган бойлигингга ишонма, у билан мағрурланма!».

@IBRATLY

9k 1 54 2 41

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қабрдаги она

Оналар қабрда ётган бўлса ҳам боласини уйлар экан👍😢

Жигарлар орасида Оқибат йўқолмасин



@IBRATLY

9.3k 0 120 3 26

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўғил – Неъмат
Қиз – Ҳасанот.


@IBRATLY

20 last posts shown.