“Сити” Хусановга Мадридга бориши учун алоҳида самолёт ажратди
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Хусановга Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) плей-офф босқичининг жавоб ўйинига, Мадридга етиб бориши учун алоҳида самолёт ажратди.
Бу хақида Telegram'даги "Penalty" саҳифаси хабар берди.
Гап шундаки, ўзбекистонлик футболчи янги Шенген визасини Греция орқали олгани боис "Сити" Испания чегарасида муаммо бўлмаслиги учун Хусановга алоҳида самолёт ажратган. Бу самолёт Манчестер-Афина-Мадрид йўналишида парвозни амалга оширди.
Шу боис Абдуқодир жамоадан кейинрок Мадридга етиб борган. Гарчи Хусанов тунда Мадридга етиб борган бўлса ҳам, Мадридда уни меҳмонхона олдида анчагина ОАВ кутиб олди.
Маълумот учун, "Реал" ва "Манчестер Сити" ўйини Тошкент вақти билан 20-февралга ўтар кечаси, соат 01:00 да бошланади. Мазкур учрашувда ўзбекистонлик Абдукодир Хусановнинг майдонга тушиши кутилмокда.