Uzunqishloqliklar UZ (Official)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


⚡️Kanalda:
⏳ Dunyo yangiliklari
📰Qishloq yangiliklari📰
📚Ibratli hikoyalar📚
🤖Reklama xizmatlari joy olgan
E'lonlar berish yoki Admin bilan boğlanish https://t.me/IbrohimbekMuhammadqodir👈 ga yozing.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва унинг ўринбосарлари ойлик маошлари ҳақида асосланмаган маълумотлар тарқалмоқда.

Вазирлик матбуот котиби маълум қилишича, ушбу тарқалаётган хабарлар ёлғон

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликда нотўғри ахборот тарқатганлик учун тегишли жавобгарлик белгиланган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Онаси ёпган иссиқ нонларни,
Орқамдан қоч нон тушиб кетади дийишганларни соғинганлар учун...




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ибрат

Қизалоқнинг юракни оғритадиган саволи...


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#тезкор #расман

Бу йилдан бир йил ичида жарима баллари 12 баллга етган ҳайдовчилар камида 6 ойга, кўпи билан 3 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилади

Ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган шахс яна рулга ўтирса, бунинг учун жиноий жавобгарликка тортилади. Тегишли қонун Сенатда маъқулланди.

P:.S Радарларга энди камроқ тушинглар, бўлмаса ПРАВАНГИЗДАН махрум бўласиз.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Пули кўп хурмати йўқ одам очкўз қоровулга ўхшайди. Бу дунёдаги бари мол мулк аллохники биз шунчаки қоровулмиз холос" - Хуршид Тураев.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Яхши гапга ҳам, ёмон гапга ҳам фаришталар омин дейди…»

Тилимизга эҳтиёт бўлишимиз керак. Яқинларга эслатинг!


#ОЛИЙТАЪЛИМ

🔰 Наманганда техника университети очилади

▫️Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Қайд қилинишича, бу йил мингдан ортиқ таълим дастури «ТОП-300» университет дастурлари асосида такомиллаштирилади. 45 та таълим дастури халқаро аккредитациядан ўтказилади. Олийгоҳларда Регистратор офиси хизматлари билан талабалар тўлиқ қамраб олинади.

Тақдимотда мутасаддилар шу соҳада амалга ошириладиган ишлар ҳақида ахборот берди.

Йиғилишда Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманган техника университетларини ташкил этиш лойиҳалари тақдимот қилинди. Унга кўра, янги йўналишлар очилиб, хорижий дастурлар татбиқ қилинади, талабаларнинг илмий-инновацион жараёнларда иштироки кенгайтирилади, олийгоҳларга саноат ҳамкорлари бириктирилади.

Умуман, бу йўналишдаги 35 та муассасани йириклаштириш ҳисобига, 22 та техника университети ташкил қилинади. Шу йил охиригача яна 17 та муҳандислик мактаби очилади.


#ТЕЗКОР #РАСМАН
⚡️❗️Тошкент шаҳрида давлат идоралари ходимлари ҳар жума куни миллий либосда кийинадилар. Худди шу нарса хусусий мулкдорлар учун ҳам тавсия этилди
.

Тошкент шаҳар ҳокими қарорига кўра, эндиликда давлат ташкилотлари ходимларига ҳар жума куни миллий либосда кийиниш тавсия этилади.

Ҳужжатда бу борада «корхоналар ва маҳаллалар билан ҳамкорлик қилиш» ҳақида ҳам сўз боради. Шу ва бошқа чора-тадбирлар учун маблағ ажратилди.

П.С: Нима хам дердик, жуда катта инновацион ғоя беришибди...👏


Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

“Ҳозирги юзага келган ҳолатда ЎФА айнан Кападзенинг мураббийлик истеъдоди, масъулияти, жамоа аъзолари орасида мавқеи, қолаверса доимо юқори мақсад сари интилиш каби жиҳатлари орқали муҳим учрашувларда ижобий натижа кўрсатишига ишонади”, – дея баёнот берди ЎФА.


Энди Ўзбекистонда дарахт экканларга пул тўланади.

Ўзбекистонда дарахт эккан камбағал фуқароларга субсидия бериш йўлга қўйилади. Субсидия 2025-йил 1-июльдан бошлаб ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг бир баравари миқдорида — 375 минг сўмдан берилади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ибрат

Кўпчилигимизнинг уйимиз...


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#долзарб

🤒 Бош билан оёқ иссиқ тутилса бутун тана иссиқ ва соғлом бўлади


Қишда бош кийим киймайдиган, оёғларини иссиқ тутмайдиган фарзандлар ва яқинларга ташлаб қўйинг


"Права" олмоқчимисиз? Йўл-йўриғи-ю нарх-навосини билиб олинг.

Батафсил инфографикада кўринг.


Шайтонга шундай дейишди:
– Мана сенга фитил, мана сенга гугурт. Агар сен ёмонликнинг тимсоли бўлсанг, дунёни ёқиб йўқ қил.
– Мен Шайтонман, аммо Ахмоқ эмасман, – деди Шайтон. – Агар мен дунёни йўқ қилсам, унда мен сизлар ёмонлик деб атаган нарсани кейин қаерда кўрсатаман? Тарихда ҳеч қачон дунёни тўлиқ йўқ қилишни мақсад қилмаганман. Ахир мен доим банд бўлиб қолишни истайман.
Ачинарлиси, Шайтон сизлар бир-бирингизни доим қўрқитадиган энг катта ёмонлик эмас. Шайтондан ҳам даҳшатлиси – Ахмоқ.
– Хўш қандай қилиб Ахмоқни таниб оламиз?
– Ахмоқлар уларнинг доимо урушга интилиши орқали билинади!


🔰 Агар сиз кунига 6 дақиқа китоб ўқисангиз:

📌 Альцгеймер касаллиги ривожланишининг олдини оласиз

📌 Мулоқот қилиш қобилиятини шакллантирасиз

📌 Диққатни бир жойга жамлашга ёрдам беради

📌 Стрессдан ҳимоялайди

📌 Хотира мустаҳкамланади


Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Майли, ноним қотса ҳам,
Тўшак белга ботса ҳам,
Томдан чакка ўтса ҳам,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Чопонимда бор ямоқ,
Eмайман кунда қаймоқ,
Ор этса-да хеш-аймоқ,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Мингта улфат керакмас,
Бошга кулфат керакмас,
Битта чин дўст бўлса бас,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Мингта танноз санамча,
Қошга тортган қаламча,
Бўлмас битта маҳрамча,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Барака бер, уним бер,
Ҳаловату тиним бер,
Кулба бўлсин - қўним бер,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Назаринг олма эрдан,
Оёқ узилмай ердан,
Ризқ бер пешона тердан,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Ҳаром ичимда ачир,
Aмалга хосдир ажр,
Миниб юрсам ҳам хачир,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Беш кунлик дунёни деб,
Қўймайин виждонни еб,
Охиратга берай зеб,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Саждага бош эгилиб,
Кўзлардан ёш тўкилиб,
Ҳузрингга борай кулиб,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Буюрмас ўзга нони,
Кўр қиларкан ҳаёни,
Суриб ёлғон дунёни,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Ҳалолнинг заҳмати бор,
Лек, ажиб лаззати бор,
Беҳишту жаннати бор,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Вафо Мўмин


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Душанба тонги муборак бўлсин!

Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.


РИЁКОР БЎЛМАНГ!

Анчадан бери кўришмаётган, қишлоқда турадиган қариндошимиз оламдан ўтганлари ҳақида хабар келди. Ғариб, камбағал аёл эдилар. Қачон ҳол сўрасам доим "ҳаммаси яхши, жуда яхши" дердилар. Биз учун ҳам у кишида ҳаммаси бир текисда эди. Асл ҳолат эса...
Марҳуманинг хонадонларига борганимизда ҳаммаси аён бўлди. Ховли-жойлари жуда эски, фарзандларининг кийимлари ҳам жуда ҳароб аҳволда эди. Раҳмим келиб, ачиниб кетдим. Шундай ҳам яшаш мумкинми!? Бирор марта шикоят қилмабдилар, бетобликларини ҳам айтмабдилар...
Маросимлар ўтаётган кезда қизлари билан суҳбатлашиб қолдим. "Нега аҳволларини айтмадилар, нега биз билмадик, нега бунчалик ҳолда эканлигингиздан бехабар қолдик?" дедим. Қизларининг жавоби менинг ҳайратимни ошириб, тушкунлигимни беш баттар қилди.
«Опа, уни қўятуринг, фейсбукка сиз қўйган расмларингизни баъзан онамга кўрсатардим, Дубайга-ю, Мисрга борганингизни, Истанбулдаги саёҳатингизни, энг чиройли ресторанларда тановул қилганингизни, Европага учганингиз-у, Бутик дўконлардан кийим ҳаридларингизни, ҳаммасини кўрсатгандим. Баъзан "опанг нима қиляпти экан, саҳифасини очиб кўрсатчи!?" деб қолардилар...
Охирги пайт расмларингизни кўрсатгим ҳам келмай қолди, чунки, сизни шоҳона ҳаётингизни ҳар сафар кўргандан кейин "кимлардир ҳаётида камчиликсиз, ҳоҳлаган ерига бориб, истаган кийимини кийиб, кўнгли тусаганини олиб юрибди... Нега менда бунинг бирортаси ҳам йўқ? Нега менинг умрим фақат қийинчилик, етишмовчиликда ўтяпти? Ё одам эмасманми? Ёки яхши яшашга менинг ҳаққим йўқми? Мен ҳам одамман-ку!?" деб, сиқилиб қолардилар. Умрларининг охиригача сизнинг расмларингиз, яшашингизни расмларингиз орқали томоша қилиб, эзилиб ўтдилар. Расмларингизни бекор кўсатибман» деб, йиғлаб юборди...
Мен дахшатга тушдим, карахт эдим, тилларим карахт, ҳушларим карахт, ўзим карахт эдим. Тасалли учун бирор сўз, калима тополмасдим...
Ўша кундан кейин қариндошимнинг ўлимига мен ўзимни айбдордай кўра бошладим...
Уйга келибоқ, саҳифаларимга қўйган расмларимнинг ҳаммасини ўчирдим. Ресторанлар ҳам, курортлар ҳам, Дубай, Мисрлар ҳам кетди... Қайтиб бундай расм қўймайман деб аҳд қилдим. Баъзан шундай фароғатда яшаётганини суратга олиб, қўйганларга кўзим тушиб қолади. "Қўйманг, сиздан ғариброқ одамлар бор, уларда ҳам кўнгил бор, орзу бор, уларнинг кўнгилларини янчманг" дегим келади...
Ҳар сафар саёҳатга борганимда, кийим олганимда, ресторанга кирганимда ўша қариндошим эсимга келаверади...

(c) Салим АЙЮБИЙ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Мудофаа вазирлиги огоҳликка чақирди

▫️Муддатли ҳарбий хизматга юбориш, контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш, мудофаа ишлари бошқармаси ва бўлимларида амалга ошириладиган ҳар қандай ҳужжат ишлари мутлақо бепул.

Ушбу масалалар юзасидан ишингизни моддий маблағ эвазига ҳал қилиб беришни таклиф этишдими? Ундай кимсаларга ишонманг! Жиноятчиларга шерик бўлиб, келажагингизни барбод қилманг.

20 last posts shown.