ЯЛДО ТУНИДА
21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси Шаби Ялдо ёки Ялдо кечаси дейилади. Бу туннинг энг узун пайти ҳисобланади. Шаби Ялдо ҳақида ўтмиш шоирларининг шеърларида маълумотлар мавжуд. Шу кечаси одатда дўстлар йиғилиб, тарвузхўрлик қилишади. Кузда қўюлган қонлар суюлади ва буйракдаги тошу қумлар эриб тушади. Қиблагоҳим Махдум Восилий (Мулла Ҳасанжон ибн Мулла Муҳаммад Иброҳим, 1898-1979) Бухорода Мир Aраб мадрасасида ўқиб юрганларида (1920 йиллар) талабалар билан тарвузхўрлик қилар эканлар. Биз ҳам шу кунга атаб ҳар йили уйимизда тарвуз сақлаб қўямиз.
Барча шоду хандон Ялдо тунида,
Дўстлар азиз меҳмон Ялдо тунида.
Кўнгилнинг тубида дўстликнинг ҳисси,
Муҳаббат намоён Ялдо тунида.
Тарвузнинг бағрида ёқути аҳмар,¹
Қуёшдек чароғон Ялдо тунида.
Тарвуз билан кириб келади дўстлар,
Тарвуз мисоли кон Ялдо тунида.
Ширин сўзлар учар ҳар битта лабдан,
Ҳар бири сухандон Ялдо тунида.
Хонтахта устида анвойи неъмат,
Тўкиндир дастурхон Ялдо тунида.
Қўй ёғу қўй гўштда етилган палов,
Ўртада нигорон Ялдо тунида.
Девзира етилиб, оёғин чўзган,
Гўшт билан ёнма-ён Ялдо тунида.
Томоғи соғларга деймиз, тарвуз е,
Соғлиққа имтиҳон Ялдо тунида.
Қонимиз суюлар тарвуз сувидан,
Томирда қон равон Ялдо тунида.
Буйракни тарк этар қум ила тошлар,
Дейдилар "ал-амон"² Ялдо тунида.
Тошларни янчади тарвуз шарбати,
Гўёки тегирмон Ялдо тунида.
Тарвузга қўрқмайин пичоқ солар дўст,
Мисоли қаҳрамон Ялдо тунида.
Бунда шеър ўқилар, тилаклар ила,
Тиловати Қуръон Ялдо тунида.
Марҳаматга қилинг марҳамат дўстлар,
Сиз меҳмон, биз мезбон Ялдо тунида.
Эй Махдум, барчага бахт ато қилсин,
Раҳийму ҳам Раҳмон Ялдо тунида.
Маҳмуд ҲАСАНИЙ
-------------
¹Ёқути аҳмар - қизил ёқут, бу ерда тарвузнинг қизил эти назарда тутиляпти.
² Ал-амон - омонлик беринг, қутқаринг, деб дод солиш.
@Uzbekxonim