Ўзбекистон 24 🇺🇿


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ўзбекистонда рўй бераётган хабар ва янгиликларга ўзгача нигоҳ.
https://t.me/Uzbekistan_news24uz
Фото, видео ва аудиолар, хамда
тижорий мақсадлар учун — @Creator_Bedil га мурожат қилинг.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Машҳур бўлишга интилиш, доимо диққат марказида бўлишга хоҳиш шаҳватдан ҳисобланади.

Инсон бунга ўзи билмаган ҳолда ҳам интилади. Бу йўлда у кибр, риёкорлик ва ёлғончилик қилади. Шуҳратпарастлик сабабли жуда кўп разил ишларни амалга оширади.

Ёрқинжон қорининг ҳаёт йўли эса бунинг тескари эканини исботлади. Олдинга интилмаса ҳам ва ҳокисор бўлса ҳам, одам машҳур бўлиши ва кишини одамлар севиши мумкин эканини кўрсатиб кетди. Бундай шуҳрат ва севимли бўлишнинг сабаби қуйидагича:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Агар Аллоҳ таоло бир бандани яхши кўрса, Жаброилга: «Аллоҳ фалончини яхши кўради, сен ҳам уни яхши кўргин!» дея нидо қилади. Кейин Жаброил ҳам уни яхши кўради ва осмон аҳли ичида: «Албатта, Аллоҳ таоло фалончини яхши кўради, сизлар ҳам уни яхши кўринглар!» деб нидо қилади. Кейин осмон аҳли ҳам уни яхши кўради. Сўнгра унга нисбатан ерда мақбуллик (яъни розилик ва муҳаббат) ўрнатилади".
(Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ таолонинг яхши кўрадиган кишилари кўп. Ҳадиси шарифларда айтилишича, Аллоҳ таоло жумладан қуйидагиларни яхши кўради ва юқоридаги ҳадиси шарифнинг ердаги татбиқи амалга ошади:

* Аллоҳ таоло барча ишда мулойимликни яхши кўради.

* Аллоҳ таолр Унга тазарруъ қилинишини яхши кўради.

* Аллоҳ таоло очиқ юзли, хушчақчақ кишини яхши кўради.

* Аллоҳ таоло тавба қилувчи йигитни яхши кўради.

* Аллоҳ таоло дунёга нисбатан совуққон, беъэтибор мўминни яхши кўради.

* Аллоҳ таоло бандасининг акса уришини яхши кўради.

* Аллоҳ таоло фарзандлар ўртасида адолат қилинишини яхши кўради.

* Аллоҳ таоло ҳамдни яхши кўради.

* Аллоҳ таоло тоқни яхши кўради.

* Аллоҳ таоло гўзалликни яхши кўради.

* Аллоҳ таоло тақводор, ўзига тўқ ва ўзини ислоҳ қилишга машғул бўладиган бандани яхши кўради.

* Аллоҳ таоло ҳаё ва тўсилишни яхши кўради.

* Аллоҳ таоло савдо-сотиқнинг саховатпешалик билан бўлганини ҳамда бағрикенглик ва енгиллик асосида қилинган ҳукмни яхши кўради.

* Аллоҳ таоло барча маҳзун қалбни яхши кўради.

* Аллоҳ таоло ишларнинг олийсини, фазилатлисини, қадрлисини яхши кўради.

* Аллоҳ таоло ҳунармандни яхши кўради.

* Аллоҳ таоло яхшиликни, покликни яхши кўради.

* Аллоҳ таоло ўз неъматларининг бандасида кўриниб туришини яхши кўради.

* Аллоҳ таоло яхшилар, тақводорлар ва яширин инсонларни яхши кўради.

* Аллоҳ таоло иффатли камбағал мўмин бандасини яхши кўради.

* Аллоҳ таоло қийналганга ёрдам берилишини яхши кўради.

* Аллоҳ таоло кечиримли бандасини яхши кўради.

* Аллоҳ таоло олийжаноб ва саховатли бўлганни яхши кўради.

* Аллоҳ таоло ҳаёли, иффатли, ҳалим мўминни яхши кўради.

* Аллоҳ таоло фитнага дучор бўлиб, кейин тавба қиладиган мўминни бандани яхши кўради.

Демак, юқорида зикр қилинган сифатларга эга бўлган кишиларни Аллоҳ таоло яхши кўради. Ана шундай севимли кишилардан ва осмону заминда зикр қилинадиган маҳбуб бандалардан бўлишимиз учун мазкур сифатларга ёки айримларига самимий эга бўлишимиз керак.

https://t.me/latahzan31


Mana shu kunlar mazmunsizligi judayam daxshatli kechadi...

https://t.me/+TDdrrXZpt_MjwMov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🍃

https://t.me/+TDdrrXZpt_MjwMov


Forward from: 1 emiram__


Forward from: 1 emiram__


Forward from: 1 emiram__


Forward from: 1 emiram__
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Nima muammoingiz bor...


Forward from: 1 emiram__
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Hamroh savdo markazi Namangan filiali 🏢savdo bo’limi hodimlarining 👩🏻‍💻 15-noyabr kuniga rejalashtirilgan Hamroh qadriyatlari va mahsulotlar brendi mavzusidagi o’quv seminari muvaffaqiyatli yakunlandi.

https://t.me/joinchat/PmFdO7whJuAxOTVi




Тарих мобайнида ёзилган энг қисқа ва балоғатли мактуб:

"Умар ибн Хаттобдан Миср ҳокими Амр ибн Осга: Менга етиб келишича, ҳукм мажлисларида сен суяниб ўтирар экансан. Эй Оснинг ўғли, тавозели ўтир! Акс ҳолда ҳокимликдан оламан!".

Mubashshirahmad

https://t.me/joinchat/TDdrrXZpt_MjwMov


#Қуръон_муаллим

Мамлакат тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиётига гаров бўладиган ишларни таълим бериб, Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди:

"Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик". (Аъроф сураси, 96-оят)

"Яъни, агар диёр аҳли пайғамбарлар келтирган рисолатга иймон келтирган ва Аллоҳ ҳаром этган ишлардан тақво қилганларида эди, биз уларга ҳар томондан яхшиликлар келтирган, ризқларини кенг қилиб қўйган ва хавфу хатардан йироқ осуда ҳаёт ато этган бўлардик" ("Васит" тафсиридан).

Демак коррупцияга қарши кураш, халққа яқин бўлиш ва адолатни қарор топтириш каби эзгу ишларнинг бошида мазкур таълимот турса, мамлакат олдига қўйган мақсадларга осонлик билан эришади. Зеро, Аллоҳ берадиган баракотда гап кўп..

Mubashshirahmad


https://t.me/joinchat/TDdrrXZpt_MjwMov


⚡️ #Тезкор #Тарқатинг #Расман

Жорий йилнинг 30-февраль кунидан бошлаб, ҳар бир ҳайдовчи Ўзбекистонда тонировкадан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади (яқинларга улашинг)

https://t.me/joinchat/TDdrrXZpt_MjwMov


Илмга қарши, фикрга душман ва ҳаёт билан шарафли сулҳ келишувини рад этадиган ҳар қандай диндорлик, яшовчанликнинг барча имкониятини бой берган диндорликдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

https://t.me/joinchat/TDdrrXZpt_MjwMov


Наманганлик Мансур Ота касалликга даво топибди. УНИ ФАҚАТ ПРЕЗИДЕНТГА АЙТМОҚЧИ! 👇

Videosini tez orada yuklaymiz.


❗️Президентнинг Қурбон ҳайитини нишонлаш бўйича қарори қабул қилинди. Унга кўра, 31 июль, жума куни Қурбон ҳайитининг биринчи куни Ўзбекистонда кенг нишонланади. Байрам тадбирлари карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилади.


Тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар диққатига!

Аввалги йилларда битирган абитуриентлар 20 июлга қадар тестга кириш учун 111 минг 500 сўм миқдорида тўловни амалга ошириши керак эди. Лекин айрим сабабларга кўра, тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар ҳам бор экан.

Шу сабабли ДТМ тўлов муддатини яна бир кунга узайтирди.

‼️ Онлайн рўйхатдан ўтган, лекин тўловга улгурмаган абитуриентлар бугун, 21 июль куни соат 23:59 қадар тўловни амалга ошириши мумкин.

❗️Тўловни амалга оширмаганлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.


Вазият жиддий - хабарни тарқатинг

Smartgov Consulting компанияси ижрочи директори, иқтисодчи Азиза Умарова ўз блогида жамоатчилик эътиборини кислород концентраторлари муаммосига қаратиб, масалага ечим таклиф этди.

"Ҳақиқатга тик қарайлик, реалист бўлайлик. Пандемиянинг яққол намоён бўлишида биз Қозоғистон ва Қирғизистондан атиги бир-икки ҳафтага кечикяпмиз. (Қатъий карантиннинг кучига кўр-кўрона ишонаётганларга алангалик салом! Биз атиги бир-икки ҳафта ютаяпмиз, холос).

Хоҳлаймизми йўқми, лекин ўлим билан боғлиқ хабарлар кўпайиб бормоқда. Бу кетишда қўшниларимизнинг куни бизнинг ҳам бошимизга тушмаса деб қўрқаман.

Хабарларга қараганда, амалдорларимиз зудлик билан сунъий нафас олиш аппаратлари ва «тез ёрдам» машиналарини сотиб олишаётган экан. Шунингдек, ҳукумат кислород концентратлари учун барча тўловларни/тўсиқларни бекор қилибди.

Бу жуда яхши янгилик. Хўп, давом этамиз.

Тушунарли бўлиши учун, икки томонлама зотилжам (пневмония) кўпинча жиддий асоратлар келтириб чиқаради ва одам нафас ололмай қолади. Қондаги кислород миқдори пасайиб кетадики, бу ҳатто ўлимга олиб боради. Энг қийин ҳолларда сунъий нафас олиш аппаратига улашади, бу ҳам фақат шифохона шароитида амалга оширилади, агар аппаратни тўғри ишлатадиган мутахассис бўлсагина.

Шифохона ва койкалар етишмаётган вазиятда эса кислород концентраторлари сотиб олиш жуда муҳимдир.

Қозоғистонда ҳомийлар 6000дан зиёд концентратор сотиб олишибди. Қирғизистонда эса АҚШ ва Европадаги қирғиз диаспоралари камроқ маблағ йиғиб беришибди, лекин у ерда 20 ёшли кўнгиллилар аппаратлар билан уйма-уй юриб, нафас етмаётган, лекин шифохонага қабул қилинмаган юзлаб одамларни қутқаришмоқда. София Айдана исмли қиз ҳафта давомида 187 одамнинг ҳаётини сақлаб қолди.

Бу каби ишларни ташкил этишда ҳар қандай фойдали маълумоти учун қозоқ ва қирғиз дўстларимиздан миннатдор бўлардим.

Бизда ҳозирча шаҳримизда ҳали кислород концентраторлари йўқ. Эълонлар бўйича қўнғироқ қилиб, суриштирдим. 24 соат ишлайдиган бирорта 5 литрли кислород концентратор топа олмадим. Ундан кам кислород ишлаб чиқарадиган ёки ундан кам вақт ишлайдиган аппаратларни излашнинг ҳожати йўқ. Уларни фақат спа-салонларда ёки уйда оддий ҳолатларда нафас олиш учун қўлланиш мумкин. Ковид зотилжамида у ёрдам бермайди...

Хўп, қаердан олиш керак? Бизга қанча кўп бўлса, шунча яхши.

Бутун дунёдаги концентраторларнинг 80 фоизи Хитойда ишлаб чиқарилади. Қозоғистон ва Қирғизистон уларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилардан 250-300 доллардан сотиб олган. Йўл харажатлари алоҳида.

Нима қилиш керак?

Зудлик билан тадбиркорларимиз оммавий равишда кислород концентраторларини олиб келиши ва бозорларга етказиб бериши керак. Инсоф билан нарх қуйишса, имкони борлар сотиб олади.

Шуни ҳам билиш муҳимки, 5 литрли концентраторлар уй шароитига, 10 ва 15 литрлилари касалхоналар учун мўлжалланган. Бу аппаратларга бир вақтнинг ўзида 2 ёки ундан кўп беморни улаб қўйиш мумкин.

Хитойдаги юртдошлар, сизлар ишончли етказиб берувчиларни топа оласизми? Фуқароларга буюртма бўйича ёрдам қила оласизми?

Агар бизнинг хориждаги диаспораларимиз ҳам Қозоғистон ва Қирғизистондаги сингари кислород концентраторлари учун маблағ йиғиб берса ва мазкур аппаратлар билан кўнгиллилар таъминланса ёки улар ҳудудларга юборилса, менимча, бу ўз вақтида берилган зарур ёрдам бўларди.

Ҳукумат эса (ушбу аппаратларни) самолётларда етказиб беришга ёрдам бериши керак. Вақт ғанимат.

Ёшлар, сизлар ўзаро бирлашадиган, бир ёқадан бош чиқарадиган пайт келди".

P/S: Barchamizni Alloh asrasin, baribir o’zingizni ehtiyot qiling zero o’zini asragan asraladi ☝🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAEw3a61E_LDPRipEjg


Forward from: Ахадхон козаков
Video is unavailable for watching
Show in Telegram


​Хар сафар султон Абдулҳамидхоннинг пойабзали йиртилганда уни ўзи қайтадан тикиб таъмирлаб олар эди.
Сарой хизматчилари ундан "Нега янги пойабзал сотиб олмайсиз" - мамлакатнинг бойлиги ўз қўлингизда-ку? - деб сўрашганида, султон: "Хазинадаги бойлик меники эмас - халқники, мен мусулмонларни хақини ўз эхтиёжим учун сарфлай олмайман, ахир мен бу ерга уларни бехуда сарфлаш учун эмас, уни мухофаза қилиш учун келганман" - дер эди.
Шу сабабдан у ўз касби бўлмиш дурадгорлик билан шуғулланиб, ёғочдан хар хил буюмлар ясар, хизматчилар эса, буюмларни бозорда сотиб келишар, бундан тушган пулни султон ўзи ва оиласи эхтиёжи учун сарфлар эди.
Султон Абдулхамидхонни тахтдан ағдаришгач, унинг саройига талончилар ишонч билан, катта бойлик умидида "хойнахой султон чексиз бойликни яширган бўлса керак" - деган хаёлда киришади.

Талончилар бирор тешик туйнукни хам қолдирмасдан, хаммаёқни тинтув қилиб чиқишгач, у ердан бор йўғи, тахорат қилиш учун сув тўлдирилган обдаста, артиниш учун сочиқ ва жойнамоздан бўлак хеч нарса топа олмайдилар ва ноумид холда у ердан қайтиб чиқиб кетадилар.

©️ Обидхон Хамидов 👇


PR учун яхши

Юқоридаги хабар бўйича ижтимоий тармоқларда турлича фикрлар билдирилмоқда, масалан туристларга 3 минг доллар бергунча, уларни тинчгина суғурта қилса бўлмайдими, дейишмоқда. Ҳа, бу бир ҳисобдан ўринли таклиф, аммо битта лекини бор.

“Ўзбекистонга келсангиз Сизларни суғурта қиламиз” деган гап PR нуқтаи назаридан жуда унақа жарангдор эмас. Бунга туристларнинг ўзини ҳам ақли етади ва катта эҳтимол билан улар шундоқ ҳам ўзини суғурталаб келишади. Лекин 3 минг доллар ҳақидаги хабар ҳозирдан айрим хорижий нашрларда ёритилишни бошлади.

Ўзи аслида бу миқдор қаердан олинди? Нега айнан 3 минг доллар? 2 минг эмас, 4 минг эмас?

Фикримча, бу ерда кичик ҳийла ишлатилганга ўхшайди. Ёдингиздами Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган бир нафар беморни даволаш учун 32 млн сўм харажат қилинаётганини айтганди. Ушбу харажатлар тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириляпти. Адашмасам, хорижлик фуқаро коронавирусга чалиниб қолса, уни ҳам барибир давлат текинга даволаб беради.

Энди тасаввур қилинг, юртимизга келган турист шунча чорадан кейин ҳам коронавирус юқтириб олди, дейлик. Бундай шароитда у барибир қайтиб учиб кета олмайди, Ўзбекистонда қолишга мажбур. Уни барибир карантинга олишади. Даволашади. Ва унга шундоқ ҳам давлат бюджетидан 32 млн сўмлик (тахминан 3100 доллар) харажат қилинади.

Шундай қилиб, туристга компенсация сифатида берилаётган 3 минг долларни даволаш харажатлари учун давлат яна ўзига қайтариб олади. Яъни мантиқан ўйлаганда бирорта турист ўзи билан бу 3 минг долларни юртига олиб кета олмайди, охирида яна ўзимизга ташлаб кетади, давлат ютқазмайди. Қалай, зўр-а?! 😊 Ўзига хос ўзбекча метод бўлибди лекин ))

Лекин шу баҳонада Ўзбекистон халқаро майдонда яхши PR қила олиши ва эҳтимол кўпроқ туристларни ўзига жалб қилиши мумкиндир, ким билсин.

Тссс, бу гапларни туристлар эшитиб қолмасин фақат...

manba: xushnudbek

https://t.me/joinchat/AAAAAEw3a61E_LDPRipEjg

20 last posts shown.

33

subscribers
Channel statistics