Doniyor Qori


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Doniyor qorining rasmiy kanaliga xush kelibsiz!
Bizni Instagram, Facebook va YouTube tarmog'larida ham kuzatib boring 👇🏼
http://myurls.co/doniyorqori

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter






#ДУО_ЎРГАНАМИЗ

📌 ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР

Яхшиликка даъват этувчи яхшилик қилган билан баравар савоб олиши ҳақидаги саҳиҳ ҳадисни барчамиз яхши биламиз.

Шунга кўра, савоб олишнинг энг осон йўли – яқинларимизни тўғри дуо қилишга ўргатишдир.

Бинобарин, Қуръоний дуолар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида баён этилган дуоларни, хусусан, ушбу ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР ёзилган аудиоёзувимиз ва саҳифамиздан нусха кўчириб, яқинларига тарқатган ёки телефон орқали юборган ҳар бир кишига Аллоҳ таолодан улкан ажр-савоблар тилаймиз.

Дониёр Файз

⬆️ УШБУ ҲАВОЛАДАГИ ДУОЛАР ЎҚИШ ЁКИ ЁДЛАШ УЧУН КАМИНА ТОМОНИДАН ОСОН ВА ҚУЛАЙ ӮҚИЛГАН.

👉
http://myurls.co/doniyorqori


Forward from: Doniyor Qori
​​​#ДУОНИНГ_АЙНИ_ПАЙТИ

👉 Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим. Дуолар мустажоб бӯладиган вақтдан ғафлатда қолмаслик учун, ҳозироқ бир лаҳза дунё ташвишларидан шу каби телефонлардан тин олиб,
Роббимизга чин ихлос билан дуолар қилайлик. Ахир барчаларимизнинг Меҳрибон Роббимиздан сӯрайдиган қанчадан-қанча тилакларимиз бор.

Иншааллоҳ, ҳозир айнан дуолар мустажоб бӯладиган вақт, дея умид қилган ҳолда Раббимизга дуо қилайлик. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда жума куни мустажоб дуо вақти борлиги ҳақида: "Уни (дуо ижобат бӯладиган соатни) асрнинг охирги соат (лар)идан изланглар", деганлар.

(Абу Довуд ва Насоий ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган).

Дониёр Файз

​​​@doniyorqori


Forward from: Doniyor Qori
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#САЛОВОТ_АЙТАЙЛИК!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади», дедилар».
(Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

📌Изоҳ: Аллоҳнинг бандасига саловот айтиши бу – ӯша инсонга Ҳақ таолонинг раҳмати, мағфирати ва баракаси ёғилишидир.
Валлоҳу аълам
http://myurls.co/doniyorqori


Forward from: Doniyor Qori
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Суннатга_эргашайлик

Келинг, мӯмин биродарим, мӯмина синглим, биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу кӯрсатмаларига мувофиқ уйқудан олдинги зикрларни айтайлик.
http://myurls.co/doniyorqori


Forward from: Doniyor Qori
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Суннатга_эргашайлик


#ҚУРЪОН

Аллоҳ таоло айтади:

73 . Ва Роббиларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳ-гуруҳ қилиб олиб борилдилар. Токи унга етиб келган чоғларида унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга: «Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Бас, унга абадий қолгувчи бўлган ҳолингизда киринг», дедилар.

74 . Улар: «Бизларга берган ваъдасини рост қилган ва бизга бу ерни мерос қилиб берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Энди ундан хоҳлаган жойимизни оламиз», дедилар. Бас, амал қилувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши бўлди!

75 . Ва фаришталарни Аршни ўраб олиб Роббиларига ҳамд ила тасбиҳ айтаётган ҳолда кўрурсан. Улар орасида ҳақ ила ҳукм қилинур ва: «Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамду сано бўлсин!» дейилди.

📖
"Зумар" сураси, 73-75 оятлар

🔈Дониёр қори

👉🏻@doniyorqori


📌 Изоҳ: Ёмон гумонга борганда ҳам, инсофни унутиб қӯямиз:

1) Ӯзи, кейинги пайтлар юриш-туриши ҳам ӯзгариб қолганди.

2) Бир-икки сӯм пул топиб, одам танимайдиган бӯлиб қолувди.

3) Ӯзини ҳаммадан доно, ақилли санаб юрарди... (деб орқасидан гапирамиз).

👉 Хулоса: Эртага ӯзимиз ҳам шундай ҳолга тушиб, холис бир дуога муҳтож бӯлиб қолишимиз мумкинлигини ҳеч ӯйламаймиз...
Дониёр Файз

Улашинг👉👉👉
http://myurls.co/doniyorqori


#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

Баъзан ўқувчиларимиз айрим каналларда эълон қилинган ҳадисларни юбориб, унинг ҳукмини сўрашади.

Илм омонат эканлиги ҳамда Аллоҳ таолонинг розилиги учун ушбу ҳадислар ҳақидаги аҳли илмларнинг фикрларини "Холис эслатма" рукни остида бериб боришга қарор қилдик.

Ҳукм чиқариш бизга қолмаган. Катта муҳаддис олимлар бундай ҳадислар ҳақидаги аниқ ҳукмларни баён қилиб кетишган.

Қуйидаги ҳадиснинг сиҳҳати ҳақида сўраган эдингиз👇

Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
У киши(Абу Зарр) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳ таолонинг Курсийси ҳақида сўраганида, у зот шундай дедилар:
"Эй, Абу Зарр, етти қат осмон, етти қават Ер, шуларнинг ҳаммаси ёзилиб, текисланиб, бир-бирига уланган ҳолида Курсий рўбарўсига қўйилсалар–худди бепоён даштга ташланган бир эшикнинг ҳалқаси эгаллаган жойни эгаллайдилар.
Энди, Аршнинг Курсийга нисбатан буюклиги худди даштнинг ҳалқага нисбатан буюклиги кабидир".
(Имом Тобарий ривояти)
__

Жавоб: Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин.

Мазкур ҳадиснинг санадини илмий нуқтаи назардан текшириб чиққандан сӯнг шуни маълум қиламизки, ушбу ҳадис саҳиҳ эмас. Чунки унинг санадида муттаҳам, яъни ёлғончиликда айбланган ёки матрук (ҳадис олиш тарк этилган) ровийлар мавжуд бўлганлиги учун ҳам, бу ҳадис муҳаддислар ҳукми билан жуда заифдир.

Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз

http://myurls.co/doniyorqori


Forward from: Doniyor Qori
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


Forward from: Doniyor Qori
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан сақланиш бўйича тавсиялар берди

Аввало бошни асранг!

Жазирама кунларида, аввало, бошни қуёш нуридан асраш муҳим. Чунки бош миядан катта артерия, вена қон томирлари ўтган бўлиб, куннинг иссиқ вақтида бош яланг юрганда бош қизиб, бутун танада иссиқ қон айланиб, инсонларни офтоб уришига олиб келиши мумкин. Бунинг оқибатида тана ҳароратининг кўтарилиши, терининг қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пульс тезлашиши, юракнинг тез уриши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш каби ҳолатлар кузатилиши мумкин.

Нима танаввул қилган маъқул?

Табийки, иссиқ кунлари кўп миқдорда сув ичиш организм фаолиятини яхши ишлашга ва сув-туз балансини меъёрлаштиришга ёрдам беради. Аммо бунда организмнинг сув танқислигини тўлдириш учун газланган ёки нектар сув эмас, аксинча, оддий ичимлик сувини истеъмол қилиш керак. Шунингдек, иссиқ кунда ёғли гўшт маҳсулотлар истеъмолини камайтириб, кўпроқ енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Қолаверса, мева ва сабзавотлар ҳам организмга яхши сингиб, ички аъзолар фаолиятини нормаллаштиришга ёрдам беради. 

Туш пайтида кўчага чиқманг!

Маълумки, қуёш нури 12.00 дан 16.00 гача жуда ҳам фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида кўчага чиқмаган маъқул. Аммо вазият келиб чиқиб, шу вақт оралиғида ташқарига чиқишга тўғри келса, тананинг очиқ жойларини қуёш нуридан сақлашга ҳаракат қилиш даркор.

Яқинларизга ҳам улашинг👉
@doniyorqori


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📌 Эслатма: Ушбу дуони саждада 3 марта: «Субҳаана роббиял аълаа» тасбеҳларини айтиб, кетидан ӯқилади.
Валлоҳу аълам
-----
ЭСЛАТМА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банданинг Раббига энг яқин бўлган вақти саждада бўлган ҳолатидир. Бас, (саждада) кўп дуо қилинглар», дедилар. (Муслим ривояти)

👉 Изоҳ: Мазкур ҳадисдаги: «Бас, (саждада) кўп дуо қилинглар», дейилган буйруқ, айнан бир намозга қарата, яъни фарз, суннат ёки нафл намозларининг саждасида қилинадиган дуога (қарата) хосланмаган. Балки у умумий буйруқ бӯлиб, ушбу дуони ҳар бир намозларимиздаги саждаларда айтишлигимиз мумкин.
Дарҳақиқат, саждада қилинган дуо ижобатга яқин бӯлганлиги боис, шу имкониятдан фойдаланиб қолишимиз керак.
Валлоҳу аълам.
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз

Яқинларингизга ҳам улашинг. 👉👉👉
@doniyorqori


Forward from: Doniyor Qori
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#УНУТМАНГ

Жаннатга киришга сабаб бӯлувчи амаллардан бири

Изоҳ: Таҳоратни чиройли суратда қилиб, сӯнг дарҳол икки ракат таҳорат намозини ӯқишда бардавом бӯлайлик.

Эй, биродарим, эй, муслима синглим! Таҳорат қилаётганингизда ва намозга киришингиздан аввал ушбу ҳадисни ёдингиздан ӯтказсангиз,
ибодатга кучли рағбат ва унга интилишингиз янада ортади.

#Ният: "Таҳорат намози" ӯқишни қалбдан ӯтказиб (яъни Таҳорат намози дея)ният қилинади. Буни лафзлар билан айтиш шарт эмас. Зеро, Аллоҳ таоло қалбимиздан неки ӯтса, барчасини кӯриб, билиб турадиган Зотдир.

#Эслатма: Ушбу намознинг зам сураларига ихтиёрий суралар ӯқилади. Баъзи инсонларнинг: “1 чи ва 2 чи ракатига хос суралар ӯқилади” деган гаплари нотӯғридир. Чунки бунга далил йӯқ.
Валлоҳу аълам
Дониёр қори

@doniyorqori


​ХАЛҚ ОРАСИДА ТАРҚАЛГАН ТӮҚИМА ҲАДИСЛАР. 👇

1)❌ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир киши ота-онасига бир маротаба меҳр нигоҳи билан қарайдиган бӯлса, Аллоҳ унга мақбул бӯлган ҳаж савобини ёзади». Бошқа ривоятнинг лафзида эса: «Қайси бир солиҳ фарзанд ота-онасига раҳмат нигоҳи билан қараса, Аллоҳ унга ҳар бир қараганлиги учун қабул бӯлган ҳаж савобини ёзади» дедилар. Улар (саҳоблар) «Ё Расулуллоҳ: «Агар у ҳар куни юз марта қарасачи?» дедилар. У зот: «Ҳа, Аллоҳ буюкроқ ва (ажр савобни) яхшироқ берувчидир», дедилар.
(Имом Байҳақий «Шуъабул Иймон»да (10/266) ривоят қилган).

☝️Ушбу ҳадис тӯқима ҳадисдир.
Чунки муҳаддис (ҳадисшунос) уламолар: "Унинг санадида Наҳшал ибн Саид исмли киши бор. У эса ёлғончидир", дейишган.

2) ❌ Имом Дарақутний Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «..ота-онага қараш ибодат, Али ибн Абу Толибга қараш ҳам ибодатдир».

☝️ Бу ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган саҳиҳ ҳадис эмас. Унинг барча (туруқ) йўллари ўта заифдир. Бу ҳақда бир гуруҳ уламолар буни тўқиб чиқарилган ёлғон, деб ҳукм қилишган.
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни «ал-Мавзуъат» китобида зикр қилиб айтадилар:
«Бу ҳадиснинг барча (туруқ) йўллари саҳиҳ эмас.»
«ал-Мавзуъат» (2/126).

3) ❌ «(Эй Муҳаммад) Агар сиз бӯлмаганингизда фалаклар (борлиқ)ни яратмаган бӯлардим».

☝️Ушбу ҳадис ҳам тӯқимадир.
Шавконий роҳматуллоҳи алайҳ буни ӯзларининг «Ал-Фавоид ал-Мажму фил ҳадиси ал-Мавзуъа»да (326-бет) ҳадисшунос Соғонийдан нақл қилиб, ушбу ҳадиснинг тӯқима ҳадис эканини айтганлар.

4) ❌ "Бирортангизнинг аёлингиз ҳомиладорми?” Шунда бир киши: “Менинг аёлим ҳомиладор” деди. У зот: “Уйингга қайтганингда, аёлингининг қорнига қўлингни қўйиб, болани Муҳаммад деб атагин. Шунда Аллоҳ уни ўғил қилиб қўяди” дедилар.

☝️Ушбу ҳадис ҳам уйдирма бӯлиб, уни Ибн Жавзий "Ал-Мавзуъот" асарларида келтириб ӯтганлар.

Эслатма: Ушбу тӯқима ҳадислардан бошқаларни огоҳлантириш йӯлида тарқатиш мумкин, холос.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз

@doniyorqori


Сӯраган эдингиз👇


Forward from: Doniyor Qori
#КУНДАЛИК_ЭСЛАТМА

«Эй, мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмасликларингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингизлар!»
(“Ҳужурот” сураси, 6-оят)

@doniyorqori


📌 Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва баъзи фақиҳ олимлар «умр бермаганмидик» деган жумлани «олтмиш йил умр бермаганмидик», деб изоҳлаганлар.
Айримлар савоб ишларни эрта қиламан, индин қиламан, ибодатни фалон ишдан кейин бошлайман, деб калта ўйлайди. Умрнинг ҳар бир фурсати ғанимат. Қолаверса, шу умрга ишониб, ажал келмаётганидан ғафлатда юриш тўғри эмас. Бойлик ҳам ғанимат, камбағаллик ҳам, соғлик ҳам ғанимат, ёшлик ҳам, кексалик ҳам. Дажжол фитнаси оғир, қиёмат эса ундан‑да оғир. Ҳовли-жойимни битириб олай, болаларимни уйли-жойли қилай, деб уларни битира олмай ҳаётдан ўтиб кетаётганлар қанча?! Камбағал киши эса биримни икки қилай, бойдан менинг кам жойим борми, деб ўз бўйнидаги фарз амалларни бажармай умрини бой беради. Хасталик ва қарилик кишини яроқсиз ҳолга келтириб қўяди. Бемор ва кексалар кўпроқ ўз ташвиши билан бўлиб қолади.
Дониёр Файз

http://myurls.co/doniyorqori


#Кун_ояти


Forward from: Doniyor Qori
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

20 last posts shown.