Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Янгиободлик аҳоли билан учрашувлар ташкил этилди
😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги OʻzLiDeP фракцияси аъзолари, партия вакиллари ва маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳи аъзолари Янгиобод туманида сайловчилар билан учрашувларни давом эттирмоқдалар. Учрашувлар жараёнида бевосита маҳаллаларга, аҳоли хонадонларига кириб, уларнинг муаммолари билан яқиндан танишмоқдалар.
📌 Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб тумандаги “Баландчақир” маҳалла фуқаролар йиғинидабўлишди. “Чакан”, “Намингон”, “Пасткичақир”қишлоқларидан иборат мазкур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 500 дан ортиқ хонадон бўлиб, уларда 3 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
✅ Сўнгги йилларда маҳаллада томорқачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳудудда айни кунларда 90 дан ортиқ иссиқхоналар фаолияти йўлга қўйилган. Мисол учун, Сулаймонқул Нормуҳамедов ўз хонадонида 30 миллион сўм кредит маблағи олиб, икки сотихлик иссиқхона фаолиятини йўлга қўйган эди. Лимон ва мандарин етиштирилаётган ушбу иссиқхонадан хонадон эгалари йилига 30-35 миллион сўм соф даромад олишмоқда.
➡️ Аҳоли билан самимий ва очиқ мулоқотлар чоғида ишчи гуруҳ аъзолари уларнинг қийнаётган муаммолар, камчиликлар тингланди.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг