⚡️Сирдарёда ўқитувчини калтаклаган аёл руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди
Бир неча кун олдин Сирдарё туманидаги 1-мактабда фуқаро Г.Х. дарс вақтида синфхонага бостириб кириб, ўқитувчини
ҳақорат қилиб, унга қўл кўтаргани акс этган юқоридаги видео жамоатчилик ўртасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли бандларига кўра маъмурий иш қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида кўриб чиқилди.
Судга вилоят руҳий касалликлар шифохонаси томонидан берилган писихиатрик экспертиза хулосаси тақдим этилган. Ушбу экспертиза хулосасида қайд этилишича, фуқаро Г.Х. ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этган вақтда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, суд фуқаро Г.Х.нинг умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниши юзасидан ҳукм чиқарган. Фуқаро Г.Х. айни вақтда руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot
📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!