Posts filter


📆Ўзбекистонликлар 8 март муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади

🟣Ўзбекистонда 8 март — Хотин-қизлар куни шанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 10 март, душанба кунига кўчирилади.

Меҳнат кодексида дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилиши белгиланган.


☑️Шундай қилиб:

🔴8 март, шанба — байрам куни, дам олиш куни;
🔴9 март, якшанба — дам олиш куни;
🔴10 март, душанба — қўшимча дам олиш куни бўлади.

🟣Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2025 йил учун иш вақтининг давомийлиги тақвимини ҳам тасдиқлаган. Унда ҳам дам олиш куни 10 март, душанба кунига ўтказилиши қайд этилган. Ҳужжат барча ташкилотлар учун амал қилади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!

5k 0 124 1 11

📆Вазир жамғармаси устамаси учун дастлабки синов жараёнлари 25 февраль куни ўтказилади

✅Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан жорий йилда Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама олиш учун 1-босқич (тест) синов жараёнлари 25 февраль куни ўтказилиши белгиланди.

Тест синовлари белгиланган қуйидаги ҳудудий манзилларда “test.uzedu.uz” платформаси орқали реал вақт режимида онлайн ўтказилади.

▶️ Бунда номзодларнинг ўзи дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражаси баҳоланади. Тест синовлари (40 та) учун 100 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2,5 балл берилади.

❗️Тест синови натижаларига кўра, максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодлар кейинги босқичга йўл олади.

Номзод педагоглар ушбу ҳавола орқали ўз ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификасия рақами)ини киритиб, 1-босқич синови учун тайёрланган намунавий тест саволлари билан танишиши мумкин.

☝️Эслатиб ўтамиз: Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан жорий йилда ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг чекланган сони (йиллик) 1 500 нафар етиб белгиланган.

Якуний натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.


🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


🔔Ўқитувчининг дарсига халақит берганлик учун жавобгарлик бор

🟣Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197 прим 5 моддасига асосан таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, —

🟣фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Манба: Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

❗️Иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 1 мартдан ва 1 августдан 10% ошиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

"Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1-мартдан ва 1-августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.

Иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади." - дейилади хабарда

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


⚡️Сирдарёда ўқитувчини калтаклаган аёл руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди

Бир неча кун олдин Сирдарё туманидаги 1-мактабда фуқаро Г.Х. дарс вақтида синфхонага бостириб кириб, ўқитувчини
ҳақорат қилиб, унга қўл кўтаргани акс этган юқоридаги видео жамоатчилик ўртасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли бандларига кўра маъмурий иш қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида кўриб чиқилди.

Судга вилоят руҳий касалликлар шифохонаси томонидан берилган писихиатрик экспертиза хулосаси тақдим этилган. Ушбу экспертиза хулосасида қайд этилишича, фуқаро Г.Х. ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этган вақтда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, суд фуқаро Г.Х.нинг умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниши юзасидан ҳукм чиқарган. Фуқаро Г.Х. айни вақтда руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!

8.9k 0 36 18 68

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📺Ўқувчининг онаси ўқитувчини урди

🟣Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти, Сардоба туманидаги 1-сонли ДМТТда ўқувчининг онаси ўқитувчига қўл кўтариб, жисмоний куч ишлатгани акс этган видео тарқалди.

🟣Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабарига кўра, айни дамда ушбу ҳолат соҳа масъуллари назоратига олинган.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!

12.6k 0 122 54 26

🎖Президент фармони билан Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Наргиза Холбаева “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📸📸
👩‍💻Ўқитувчилар ҳар куни дарс жадвалларини текширишлари ва дарсларни режалаштиришлари керак.

▶️ Буни қандай қилиб тез ва қулай бажариш бўйича видеокўрсатма.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


📅Бугун, 14 февраль шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) таваллудига 542 йил бўлди

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир.


Бобур тарихда мисли йўқ даражада маданий, дилбар шахслардан бири эди. (Жавоҳарлаъл Неру)


🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


Мактабдаги синфларда ўқувчилар сони қанча бўлиши керак?

🔹 Муҳим 6 қоида

Ўқувчилар сони кам бўлганда мактабларда (филиалларда) бошланғич синф ўқувчилари айрим ҳолларда битта синфга бирлаштирилиши мумкин. 

🫥1. Ўқувчилар сони қанча бўлиши керак?

Мактабдаги синфлар ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, қуйидаги меъёрлар асосида комплектланади:
шаҳар ҳудуди ва туман марказларида 25 ― 35 нафаргача;
қишлоқ ҳудудларида 20 ― 35 нафаргача (олис (тоғли, чўлли) ҳудудларда жойлашган умумтаълим муассасалари мустасно).
Ўқувчилар сони мазкур меъёрлардан кам бўлган ҳолларда синфлар мактабгача ва мактаб бўлими ҳамда иқтисодиёт ва молия бўлимлари билан келишилган ҳолда комплектланади.

🫥2. Синфларни қандай ҳолда бирлаштириш мумкин?

Ўқувчилар сони кам бўлганда мактабларда (филиалларда) бошланғич синф ўқувчилари қуйидаги ҳолларда битта синфга бирлаштирилиши мумкин:
ўқувчилар сони 8 нафаргача бўлган I ― IV синфлар;
ўқувчилар сони 12 нафаргача бўлган учта бошланғич синф;
ўқувчилар сони 24 нафаргача бўлган иккита бошланғич синф (I вa III, II вa IV синфлар).

🫥3. Ўқувчилар сони кам бўлганида қандай йўл тутилади?

Намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган, мослаштирилган биноларда жойлашган, ўқувчилар сони етарли бўлмаган мактабларда, олис (тоғли, чўлли) ҳудудларда жойлашган мактабларда, шунингдек, ўзбек тилида ўқитилмайдиган мактабларда ўқувчилар сони синфларни комплектлашнинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиқиб, мактабгача ва мактаб бўлими ҳамда иқтисодиёт ва молия бўлимлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
Синфларни шакллантиришда жами ўқувчилар сони, шу жумладан ўғил ва қиз бола ўқувчилар, инклюзив таълим ва якка тартибда уйда таълим олувчи ўқувчилар сони юқоридаги меъёрларга мувофиқ бўлиши ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши талаб этилади.

🫥4. Меъёрдан ортиқ синф ташкил қилиш мумкинми?

Давлат бюджети маблағларидан оқилона фойдаланиш ва ортиқча харажатларга йўл қўймаслик мақсадида белгиланган меъёрлардан ортиқ синфлар комплектларини шакллантиришга йўл қўйилмайди.

🫥5. Синфлар тегишли органлар билан келишилган ҳолда шакллантирилади

Мактаблар ҳар йили 30 августгача таълим олаётган ҳамда I синфга қабул қилинаётган ўқувчиларнинг номма-ном рўйхатини шакллантиради ҳамда электрон дастур орқали маълумотларни тегишлилиги бўйича ҳудудий мактабгача ва мактаб бўлими ҳамда иқтисодиёт ва молия бўлимларига кўриб чиқиш учун юборади.
Синфлар комплектини шакллантириш тўғрисидаги маълумотларнинг тўғри ва ҳаққоний киритилиши учун мактаб директори масъул ҳисобланади.
Синфларни шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги мезонлар асосида кўриб чиқилади:
бириктирилган ҳудуд (микроҳудуд) бўйича бир-бирига яқин бўлган мактаблардаги ўқувчилар сони ва синф комплектини ўзаро таққослаш;
бошқа мактаблардан келган ва кетган ўқувчиларнинг директори буйруғи асосида саноққа киритилганлиги ёки саноқдан чиқарилганлиги ўрганиш;
ҳар бир синф бўйича ўтган йилга нисбатан синф сонининг ўсиши ёки камайишини таҳлил қилиш;
қиз ва ўғил болалар сонидан келиб чиқиб, синф ўқувчиларининг гуруҳларга тўғри ажратилганлиги ўрганиш;
Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда сунъий равишда синфлар сонининг кўпайиши ҳолатларига йўл қўймаслигини ўрганиш.

🫥6. Ўқув йили ўртасида синфлар қайта кўриб чиқилиши мумкин?

Ҳар йили январь ойида зарурат туғилганда синфлар қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Тегишли молия йили учун тузилган харажатлар сметасида кўзда тутилган синфлар сонидан ортиқ синфларни ташкил этиш, мактабгача ва мактаб бўлими ҳамда иқтисодиёт ва молия бўлимлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


📄Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларга устама тўланади

🔘Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

🟣Фармонга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


⚡️Ходим бир ҳафталик малака оширишга жўнатилса, унинг иш ҳақи сақланади

Савол:

Агар ходим бир ҳафталик малака оширишга жўнатилса, унинг иш ҳақи сақланадими?

Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли "Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги қарор низомига кўра, ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилган тингловчиларнинг ўқиши даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади, уларнинг ўқув юкламалари эса бошқа педагог ходимлар ўртасида тақсимланади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


📱Мактабларда мобил телефонлардан фойдаланиш

👥 Мобил телефонлардан фойдаланиш масаласи таълим жараёнида жиддий муҳокама қилинадиган мавзулардан биридир.

📎Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар мактабларида бу борада аниқ тартиблар белгиланган. Юртимизда ўқувчиларнинг мактаб ҳудудида телефон ишлатиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сонли Қарори асосида тартибга солинади.

📎Бу низомга кўра, мактабга киришда ҳар бир ўқувчи ва ходим телефонини овозсиз режимга ўтказиши ёки ўчириб қўйиши шарт.

✖️Шунингдек, дарс машғулотлари давомида мобил телефонлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

🟣Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари» ҳам ўқувчиларнинг мактаб ҳудудида телефондан фойдаланишини чеклаб, ушбу тартибларни янада мустаҳкамлади.

🟣Хорижий тажриба қандай?

🟣Дунёнинг кўплаб давлатлари ҳам мактабларда мобил телефонлардан фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича турли чораларни жорий этган. Масалан, Австралия, Франция, Чехия, Испания ва Бангладеш каби мамлакатларда ўқувчиларга дарс пайтида мобил қурилмаларни ишлатишга рухсат берилмайди.

🟣Бельгия ва Буюк Британияда эса мактабларда мобил телефонлардан фойдаланиш масаласи ҳар бир мактабнинг кузатув ва васийлик кенгашлари томонидан мустақил равишда ҳал қилинади. Мактаблар ўз ҳолатига қараб қарор қабул қилиши мумкин.

🟣Жанубий Корея мактабларида эса таълим жараёнига салбий таъсир кўрсатиши сабабли мобил алоқа воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланган. Бунга сабаб, ўқувчилар дарсларга диққатини тўлиқ жамлай олмаслиги ва уларнинг билим олиш жараёни издан чиқиши хавфи борлиги айтилади.

🟣Лондон Иқтисодиёт мактаби томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, мактабларда смартфонлар тақиқланганда ўқувчиларнинг тест натижалари 6 фоизга яхшиланган. Бу эса телефонлардан фойдаланиш чекловлари ўқув жараёнига ижобий таъсир кўрсатишини кўрсатмоқда.

🟣Мобил телефонлардан фойдаланиш таълим жараёнига қандай таъсир кўрсатишини яхшироқ тушуниш ва ўқувчиларнинг билим олиш самарадорлигини ошириш мақсадида бундай чекловлар кўплаб мамлакатларда қўлланмоқда.

🟣Юртимизда ҳам бу борадаги амалдаги қоидалар таълим сифатини ошириш ва болаларнинг диққатини дарсларга жалб қилишга қаратилган.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


7362905.pdf
924.1Kb
📄Ўқувчиларнинг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🟣Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 05.02.2025-йилда “5-9-синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2117-2-сонли буйруғи имзоланди.

🗂Буйруқ матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


💠2025 йилнинг 1-ярмида бўлиб ўтадиган сертификат имтиҳонлари (ФОТО)

✅Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари январь, февраль, март, апрель ва май ойларида ўтказилади.

👨🏻‍💻Тест синови учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.

📍Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

📆Тест синовлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар юқоридаги расмда келтирилган.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📸📸
Ўзбекистондаги энг кичкина мактабда нечта ўқувчи ўқийди деб ўйлайсиз ?

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


🔔Ўқитувчилар бўлмаса нималарни йўқотамиз?

💊 Агар 10 йил шифокорларсиз қолсак, саломатлигимизни йўқотамиз;

🏫 Агар 10 йил муҳандис-инженерларсиз қолсак, тартиб интизомни йўқотамиз;

👨‍⚖️ Агар 10 йил адвокатларсиз қолсак, адолатни йўқотамиз;

❤️ Аммо 10 йил муаллимларсиз қолсак, шифокорларни ҳам, адвокатларни ҳам, муҳандисларни ҳам йўқотамиз.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!

38.6k 2 183 1 101

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔝 Бугун, 30 январь Ўзбекистон республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни.

🟣Ислом Каримов 87 ёшни қарши олган бўлар эди...

🟣Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 1938 йилнинг 30 январь куни Самарқандда таваллуд топган, 2016 йилнинг 2 сентябрь куни Тошкентда вафот этган.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📸📸
Дунё иморатлари ичида энг улуғи
мактаб
бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


🏢Вазирлик хорижий тил ўқитувчиларига қатъий эслатма берди

❗️Ҳурматли хорижий тиллардан дарс берувчи устозлар!

✅Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ:

➡️ 2025/2026-ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

❗️Шу муносабат билан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур талабдан келиб чиққан ҳолда, барча хорижий тил устозларининг 2025/2026-ўқув йилига қадар камида Б2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозимлигини қатъий эслатиб ўтади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!

20 last posts shown.