#Янги_хабар
Ургут туманидаги “Сабр“ Республика Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш марказида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ҳукумати ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ишлари ва ривожланиш вазирлиги (ФCДО) томонидан молиялаштирилган «Инклюзив уфқлар: ҳамма учун таълим ва тадбиркорлик» лойиҳаси доирасида ахборот учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда белгиланган лойиҳа бўйича тадбирлар ҳақида «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, Оила ва хотин-қизлар бўлими вакиллари ва хотин-қизлар фаоллари хабардор бўлишди.
Лойиҳа бўйича Ургут туманидаги 96 нафар кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар ва имконияти чекланган ёшлар тадбиркорлик асослари, маркетинг, ҳуқуқий ва молиявий саводхонлик, кредитларни бошқариш бўйича 28 соатлик бизнес-тренинг ва 128 соатлик касбий курсларда таълим олиб сертификатларга эга бўлишади.
@Urgutsadosigazetasi
«Инклюзив уфқлар: ҳамма учун таълим ва тадбиркорлик» лойиҳаси доирасида ахборот учрашуви.