Urgut sadosi gazetasi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


"Ургут садоси" газетасининг расмий канали.
Каналимиз орқали туман ҳаётига оид хабар ва янгиликларни кузатиб боринг.
Бизнинг манзил: Ургут шаҳри Ҳунармандлар кўчаси, 4 уй.
Мурожаат учун: ☎️ +998664830769

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#Бугун

МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

Ургут туман Истироҳат боғи ҳудудида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Унда барча ташкилот ва муассаса ва сектор раҳбарлари ҳамда туманнинг барча ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этишди.

Мурожаатларни туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси раҳбарияти, мутасадди идора вакиллари тингладилар.

Қабулда фуқаролардан турли масалалардаги мурожаатлар, жумладан, электр энергияси, газ, алимент ундириш, уй-жой каби масалалар қабул қилинди.

Муаммо ва камчиликлар,  мурожаат ва масалалар ўрганиш учун мутасаддиларга юклатилди.


@Urgutsadosigazetasi


#Бугун

Ургут тумани Халқ қабулхонаси фаоллар залида туман ҳокими Ботир Жабборовнинг тадбиркорлар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Унда тадбиркорларнинг мурожаат ҳамда таклифлари тингланди. Мурожаатларнинг асосий қисмини кредит, кадастр, солиқ имтиёзлари ва ер майдони  ажратиш каби масалалар ташкил этди.

Баъзи мурожаатлар шу ернинг ўзида қаноатлантирилди, вақт талаб этиладиганларини ечими бўйича муддатлар белгиланди.

Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган  мурожаатлар назоратга олинди.

Масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

@Urgutsadosigazetasi


Chorshanba - Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va yong‘inlar profilaktikasi kuni.

Sizni ushbu tadbirlarda faol ishtirok etishga chorlaymiz!

Eslatma: favqulodda vaziyat yuzaga kelganda 101 yoki 1050 raqamlariga qo‘ng‘iroq qiling.

Xavfsizligingiz o‘z qo‘lingizda!

-----

Чоршанба - Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни.

Сизни ушбу тадбирларда фаол иштирок этишга чорлаймиз!

Эслатма: фавқулодда вазият юзага келганда 101 ёки 1050 рақамларига қўнғироқ қилинг.

Хавфсизлигингиз ўз қўлингизда!

@urgutsadosigazetasi


ЗИЁ МАСКАНИДА

Ургутдаги 1-сон политехникуми Ахброрт кутубхона маркази фондида дарслик ва қўлланмалардан ташқари, ўзбек адабиёти ёзувчи-шоирларнинг асарлари, шунингдек, жаҳон адабиёти дурдоналарининг ноёб нусхалари сақланади.

Ахборот кутубхона марказида икки нафар мутахассис китобхонларга хизмат кўрсатади. Ушбу зиё масканида мунтазам равишда касб байрамлари, шоир ва ёзувчилар, атоқли намоёндаларнинг таваллуд кунларига бағишланган адабий кечалар, давра суҳбатлари, китоб тақдимотлари ўтказиб борилади.

Кутубхонанинг умумий фонди 15030 тани ташкил этади. Шулардан асосийси ижтимоий-сиёсий китоблар ҳисобланса, 1714 тасини бадиий китоблар ташкил этади.

Политехникум ўқитувчилари ва ўқувчилари бўш вақтларида кутубхонада бўлишиб, ўзлари ёқтирган китобларни мутолаа қилишади.

@Urgutsadosigazetasi



5 last posts shown.