“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”: ЖАЙРАТЕПА ВА ТОШАРИҚ ҒОЛИБЛАР САФИГА ҚЎШИЛДИ
Хабарингиз бор, “Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 2-мавсуми якунларига кўра, юқори овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 177 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди.
Жумладан, Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 56 та лойиҳа, лойиҳа қийматининг 20 фоизигача маблағ етмаган навбатдаги 25 та лойиҳа, маҳалладаги мавжуд аҳоли сонидан кўп овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 96 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.
Хусусан, Ургут туманидаги Жайратепа маҳалласининг “Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари” лойиҳаси ҳамда Тошариқ маҳалласининг “Ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар” лойиҳаси қўшимча ғолиблар сирасига киритилиб, ҳар икки лойиҳа учун 1 миллиард 360 миллион сўмдан маблағ ажратиладиган бўлди.
@urgutsadosigazetasi