Қувончли хушхабарлардан яна бири тумандаги 36-умумтаълим мактаби ҳам қайта таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди ва ўқувчиларнинг таълим олиши учун мактабда қулай шарт-шароитлар яратилди.
Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Ургут туманидаги 36-умумтаълим мактабида ҳам "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остида биринчи қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Ботир Жабборов қатнашиб, сўзга чиқди ва таълим соҳасидаги ўзгаришларга тўхталди.
Шундан сўнг, биринчи қўнғироқ чалиниб, мустақиллик дарслари бошланди.
Дарсларда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, кеча ва бугунги ҳаётимиздаги ўзгаришлар ҳақида, ҳаётий мисоллар ҳақида сўз борди.
@Urgutsadosigazetasi