⚡️Исботланмаган айб – исботланган айбсизликка тенг
🔹 Конституциянинг 28-моддасида, айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги белгиланган.
📍Бу норма айбсизлик презумпцияси принципининг муҳим кафолати бўлиб, ушбу инсонпарвар қоидага кўра, жиноят иши бўйича ҳар қандай далилларга нисбатан шубҳа пайдо бўлса, бундай шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши зарур.
Шахсни айбдорлигига оид ҳар қандай шубҳаларга таяниб, айблаш учун етарли бўлмаган далиллар асосида шахсни жавобгарликка тортиш мумкин эмас.
Яъни,
“исботланмаган айб – исботланган айбсизликка тенг” деган халқаро стандарт
амал қилади.
❗️Конституциявий норма суриштирув, тергов ва суд жараёнида фақат ишончли ва қонуний далиллардан фойдаланишни таъминлайди ҳамда шахсни асоссиз равишда жавобгарликка тортишни олдини олишга хизмат қилади.
@UDDU_channel