Паваротник ишламаяптими?
-Йўқ.
Аниқми?...
🫡Ҳурматли Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Байхўрозов Шавкат Алламуродович!Поворотники ишламайдиган, носоз транспорт воситасида ходимларингиз хизмат ўташяптими?
Ундан ташқари поворотник ишламаса агар автоаварияни олдини олиш мақсадида қўл билан ишора қилиш ЙҲҚнинг 45-бандида кўрсатиб ўтилган.
Ушбу хизматда бўлган ИИО ходими ЙҲҚни билмайдими ёки унга амал қилмайдими ?
Нима бўлганда ҳам ИИО ходимининг ҳаракатлари, юриш-туриш, одоб ахлоқ
қоидаларида кўрсатилганидек НАМУНАЛИ БЎЛИШИ КЕРАК.🧐
Ёки йўл эгаси (начальник трассы) бўлганларга ҳамма нарса мумкинми ???
Истисно деган жойи борми ?❗️
Маълумот учун:🚘45.
Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлашдан,
қайта тизилишдан, бурилиш (қайрилиб олиш)дан ва тўхташдан
олдин тегишли йўналишни кўрсатувчи ёруғлик ишораларини ёқиши, улар бўлмаганда ёки ишламаганда қўл билан ишоралар бериши шарт.Чапга бурилиш (қайрилиб олиш)ни билдирувчи ишорага чап қўлни ёнга узатиш ёки ўнг қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб, юқорига кўтариш мос келади.
Ўнгга бурилиш (қайрилиб олиш)ни билдирувчи ишорага ўнг қўлни ёнга узатиш ёки чап қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб, юқорига кўтариш мос келади.Тўхташ ишораси чап ёки ўнг қўлни юқорига кўтариб берилади.
🚘53. Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, манёвр қилиш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларини ҳаракатланишига хавф туғдирмаслиги керак.
🚘
Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар
3.3. Агар ташқи ёритгичлар ва нур қайтаргичлар белгиланган тартибда ишламаётган ёки ифлосланган бўлса.Бу каби ҳолат биринчи марта содир бўлмаётгандир?
Ходимнинг бундай ҳаракатланишига аниқлик киритиш мақсадида балким хизмат текшируви ўтказилса мақсадга мувофиқ бўлар ?
🛡
@UDDU_channel ➕ Мурожаат учун
@UDDU_help_bot✅
Telegram ⚡️✅
Facebook ⚡️🌐
Instagram ⚡️📹
YouTube