#Кадровик
Бир ташкилотнинг Жамоа шартномасига қуйидаги таҳрирда қоида киритилган:
Бундай норма киритилишига нима зарурат бор?
Аслида Меҳнат кодексининг 232-моддасида ходимни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олиш тартиби аниқ ва равшан белгиланган. Унга кўра:
Масалан: Ходимга жами 27 кунга таътил буйруғи чиқади ходим 5 кун ўтиб иш берувчи томонидан, ўз хоҳишига кўра чақириб олинди, энди ушбу ходимнинг 22 кунидан фойдаланишдан воз кечса МКнинг 230-231-моддаларда белгиланган нормаларга ким риоя этиши керак?
Бу турдаги нормаларни ички ҳужжатларга киритиш қонунчилик нормаларини бузишга олиб келади.
МКнинг:
➖8-моддасига кўра ҳеч бир ички ҳужжат (М: Ички меҳнат тартиби қоидалари ва ҳ.к.), иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжати (М: буйруғи, йўриқнома ва ҳ.к.) ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштириши мумкин эмас;
➖298-моддасига кўра, ходимнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, жамоа келишувлари ёки жамоа шартномасига нисбатан ёмонлаштирувчи меҳнат тартибини тартибга солувчи ички ҳужжатлар қоидалари ҳақиқий эмасдир.
Яна бир нарсани айтиш ўринли. Айрим иш берувчилар ходимларнинг талабига кўра уларни таътилдан чақириб олишмоқда. Иш берувчи бунга мажбур эмас, зарурат бўлмаса, ходимга таътилдан тўлиқ фойдаланишни таъминлаш иш берувчининг мажбурияти хисобланади.
©️ Ш.Хамрақулов
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларига кўра ходимни меҳнат таътилидан чақирилганда ходим ўз хохишига кўра меҳнат таътилини қолган қисмини фойдаланишдан воз кечиши мумкин. (Ёзма равишда розилик беради)
Бундай норма киритилишига нима зарурат бор?
Аслида Меҳнат кодексининг 232-моддасида ходимни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олиш тартиби аниқ ва равшан белгиланган. Унга кўра:
Ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки ушбу Кодекснинг 230 ва 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак.Бироқ, матнга эътибор беринг! Ходим ўз хоҳишига кўра таътилни қолган қисмини “фойдаланишдан воз кечиши мумкин” дейилган.
18 ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни ва меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.