#Кадровик
Меҳнат дафтарчасини беришимиз шартми?
Bir xodimimiz 3 oy oldin vafot etdi. Bugalterimiz mehnat daftarchsini pochta orqali berib yuborishimizni aytmoda. Mehnat daftarchasini berishimiz shartmi?
📍ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 171-моддасига асосан Иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт. Иш берувчи ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш билан боғлиқ ҳужжатларнинг тегишли равишда тасдиқланган кўчирма нусхаларини ҳам бериши шарт.
Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим йўқ бўлганлиги ёки ҳужжатларни олишни рад этганлиги муносабати билан унга меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериш имконияти бўлмаган тақдирда, иш берувчи кейинги иш кунидан кечиктирмай ходимга меҳнат дафтарчасини олиш учун келиши ёхуд меҳнат дафтарчаси почта орқали юборилишига розилик бериши зарурлиги ҳақида билдиришнома юбориши шарт.
07.01.1998 й. № ДЖ-08/12-сонли Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3.4-бандига асосан Ходим вафот этган бўлса, меҳнат дафтарчаси унинг яқин қариндошларига тилхат ёздириб олиш йўли билан топширилади ёки уларнинг талабларига кўра почта орқали жўнатилади.
Яъни кадровиклар учун вафот этган ходимнинг ишдан бўшатиш билан боғлиқ ҳужжатларини унинг яқин қариндошларига топширишнинг энг мақбул йўли унинг оила аъзоларига тилхат ёздириб олиш йўли билан топширишдир.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Эътибор қилган бўлсангиз ходимга у ишдан бўшаганда унинг меҳнат дафтарчаси иш берувчи томонидан берилиши шарт. Бироқ ходимнинг меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатларини почта орқали жўнатманг. Сабаби юқоридаги модда талаби бўйича ҳужжатлар тўғридан тўғри почта орқали юборилишини тақиқлайди аввал билдиришнома юбориш талабини қўяди.Ходим вафот этган бўлса, қандай бўлади?