Меҳнат шартномаси ёки келишувларида факсимиле имзодан фойдаланса бўладими?
Аслида факсимиле “ҳақиқий ижро” эмас, яъни у худдики “фонограмма” каби. Факсимиле шахснинг ўз қўли билан бажарган ҳақиқий имзосини тўлиқ тасвирлайдиган ва кейинчалик имзо ўрнига ундан фойдаланиш мумкин бўлган штампдир. Яъни, имзонинг тўлиқ тасвирини ўзида мужассам қилган штамп.
Яъни, меҳнат шартномасини бир томондан ходим имзоласа, иккинчи томондан ташкилот номидан мансабдор шахс имзолаши керак. Албатта, бу қоида меҳнат шартномасини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки бекор қилишга доир қўшимча келишувларга ҳам тегишли.
Меҳнат кодексининг бу моддасида ҳам, бошқа моддаларида ҳам меҳнат шартномаси ёки келишувларига факсимиле имзо қўйиш мумкин-мумкин эмаслигига доир аниқ нормалар йўқ.
Яъни, битимларга факсимал тартибда имзо қўйилишига йўл қўйилади, фақат бунинг учун қонунчиликда чекловлар бўлмаслиги ёки шартноманинг нариги томони бунга қарши бўлмаслиги керак.
Хўш, меҳнат шартномаси ёки меҳнат келишувларига Фуқаролик кодексининг юқоридаги нормаси қўлланиладими?
Бизнингча, Фуқаролик кодексининг 2-моддаси бешинчи қисми талабларига асосан меҳнат шартномаси ёки келишувларини имзолашга доир муносабатларга ҳам фуқаролик қонунчилиги, аниқроғи, ФКнинг 107-моддасидаги норма қўлланилади. Чунки, меҳнат қонунчилигида меҳнатга доир келишувларни имзолашда факсимал имзолардан фойдаланиш масаласи тартибга солинмаган.
Демак, агар ходим томони қарши бўлмаса, ташкилот раҳбари меҳнат шартномаси ва меҳнат келишувларига факсимиле имзо қўйиши мумкин. Бироқ, унутмаслик керакки, ташкилотда муҳр бўлганда (МК 106-модда) иш берувчининг ушбу факсимиле имзоси муҳр билан тасдиқланиши шарт.
Тавсия. Агар ташкилот раҳбарлари меҳнат шартномалари ва келишувларида факсимиле имзодан фойдаланмоқчи бўлса, буни бирор-бир ички ҳужжат, масалан, буйруқ билан белгилаб қўйганлари маъқул. Маълумот учун, иш берувчининг буйруғи ҳам МК 12-моддасига асосан меҳнатга доир ҳуқуқий ҳужжат саналади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Меҳнат кодексининг 106-моддасида “меҳнат шартномасининг ҳар бир нусхаси ходимнинг ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланади. Иш берувчида муҳр мавжуд бўлган тақдирда мансабдор шахснинг меҳнат шартномасининг барча нусхаларидаги имзоси муҳр билан тасдиқланади” дейилган.
Яъни, меҳнат шартномасини бир томондан ходим имзоласа, иккинчи томондан ташкилот номидан мансабдор шахс имзолаши керак. Албатта, бу қоида меҳнат шартномасини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки бекор қилишга доир қўшимча келишувларга ҳам тегишли.
Меҳнат кодексининг бу моддасида ҳам, бошқа моддаларида ҳам меҳнат шартномаси ёки келишувларига факсимиле имзо қўйиш мумкин-мумкин эмаслигига доир аниқ нормалар йўқ.
Шу ерда Фуқаролик кодексининг 107-моддасида “агар қонунчиликка ёки иштирокчилардан бирининг талабларига зид бўлмаса, битим тузиш чоғида имзодан факсимиле усулида нусха кўчириш воситаларидан фойдаланилишига йўл қўйилади” деган қоидага эътибор берамиз.