#Кадровик
Меҳнат кодексида ходимнинг пул ундиришга доир талаблари учун муддат йўқ.
Бир обуначимиз ходимнинг пул ундиришга доир талаблари 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддат учун қондириладими деган мазмунда савол юборишганди.
МК 546-моддасига кўра, иш берувчи ходимнинг пулга оид талабларини муддати чекланмаган ҳолда бутун давр учун қаноатлантиришга ҳақли. Мазкур модданинг 2-қисмига кўра, ходимнинг пулга оид талаблари якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқувчи меҳнат низолари бўйича комиссия ёки суд томонидан асосли деб топилган тақдирда тўлиқ миқдорда қаноатлантирилади.
Бундан ташқари, МК 563-моддасига кўра, якка тартибдаги меҳнат низолари бўйича даъво миқдорига ва даъвони таъминлашга доир ҳеч қандай чекловлар белгиланиши мумкин эмас. Шунингдек, МК 561-моддасига кўра, якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқаётган суд ходимга мажбурий прогулнинг бутун вақти учун ўртача иш ҳақини ёки кам иш ҳақи тўланадиган ишни бажарган бутун вақти учун иш ҳақидаги фарқни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Демак, МКда пулга оид талабларга ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган. Бемалол бутун давр учун мажбурий прогул пулларини талаб қилиш мумкин.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g