Товоқсой қамоқхонасида маҳкум девор босиб қолиши оқибатида вафот этди
Тошкент вилоятидаги Товоқсой қамоқхонаси — 7-сон жазони ижро этиш колониясида маҳкумни девор босиб қолди. Бош прокуратурага кўра, Мустафа Турсинбаев 11 феврал куни бир қаватли бинонинг деворларини бузаётган вақтида устига девор қулаган. У дарҳол шифохонага етказилган, лекин тиббий муолажаларга қарамасдан, 16 феврал куни шифохонада вафот этган.
Ҳолат бўйича “меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни Тошкент махсус прокуратураси олиб бормоқда.
@Toshkent_ovozi