Toshkent Ovozi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


TOSHKENT OVOZI - Hududdagi eng tezkor yangiliklar va videolar yetkazib beruvchi birinchi raqamli kanalga xush kelibsiz!
📩 Xabar yuborish: @artikov_bot
Reklama uchun👉 @artikov_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Кейинги ҳафта бошидан ҳаво кескин совиши кутилмоқда

24−27 февраль кунлари Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечалари -9 даражагача, кундуз кунлари 0 даражагача пасаяди.


@Toshkent_ovozi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шайтон қулоғимга боғлади тугун
Ажал узоқда деб тазирим едим
Жанозам ўқиб кетишди бугун
Мен эртага тавба қилмоқчи эдим...


@Toshkent_ovozi


Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Қонунга кўра, энди маст одам рулга ўтирса, ҳайдовчилик ҳуқуқидан биратўла уч йилга маҳрум этилади. Амалда бир ярим йилдан 3 йилгача эди. Жарима эса 15 млн сўм бўлди. БҲМнинг 40 баравари.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Энди маст ҳолатда машина ҳайдаб, маъмурий жавобгарликка тортилгач, яна мастликда рулга ўтирса, жиноий жавобгарликка тортилади. Бунда уч йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

@Toshkent_ovozi


Қайси шифокор нимани даволайди?

— Соч касалликлари шифокори – Трихолог
— Тери касалликлари – Дерматолог
— Юрак шифокори – Кардиолог
— Кўз шифокори – Офталмолог
— Жигар шифокори – Гепатолог
— Асаб шифокори – Невролог
— Ошқозон шифокори – гастроэнтеролог
— Суяк жароҳатлари шифокори – Травматолог
— Геморрой шифокори – Проктолог
— Бўғим касалликлари – Ревматолог
— Ўсма касалликлари шифокори – Онколог
— Буйрак шифокори – Нефролог
— Томоқ, бурун, қулоқ шифокори – отоларинголог (ЛОР)
— Жинсий тизим шифокори – Уролог, Гинеколог
— Нафас олиш органлари шифокори – Пульмонолог

@Toshkent_ovozi


❗️Тошкент ҳавосини яхшилаш учун тезкор чора-тадбирлар муҳокама қилинмоқда.

Икки кундан буён пойтахт хокимлигида бош прокурор штабининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда, унда турли вазирликлар ва илмий институтлар иштирок этмоқда. Улар Тошкент ҳавосининг ифлосланишини олдини олиш ва экологик вазиятни яхшилаш бўйича 50 га яқин таклифларни ишлаб чиқмоқда. Шунингдек, қарор ижросини назорат қилиш учун ҳар чоракда масъул тузилмалар билан давра суҳбати ўтказишга келишиб олинди.

@Toshkent_ovozi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Иқлим ўзгариши тезлашмоқда

2024 йилда Ер юзасининг 3/2 қисми бир ой ёки ундан кўпроқ вақт давомида рекорд даражадаги иссиқлик таъсирида бўлди, деб The Guardian ЕИ иқлим ўзгариш хизматига таяниб.

Колумбиядан Хитойгача, Шимолий қутбдан Жанубий қутбгача бўлган океанлар ва қуруқликларда ўртача ойлик ҳарорат бўйича рекордлар қайд этилган, баъзи ҳолларда аввалги максимал даражадан 5 градус юқори.

Ушбу анимацион харитада қизил рангга бўялган жойларда — янги рекордлар қайд этилган. “Бу иқлим ўзгариши илдам тезлашаётганидан далолат беради”, деб хулоса қилмоқда олимлар.

@Toshkent_ovozi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкент вилоятида ерни 2,4 млн долларга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ҳам ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйди.

@Toshkent_ovozi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкент вилоятида 3 млрд сўмликдан зиёд табиий газдан ўғринча фойдаланган иссиқхоналар фош этилди

Республикамизнинг барча ҳудудларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

«Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида ўтказилган рейдлар вақтида қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди.

@Toshkent_ovozi


IMEI талаби Тошкент аэропортида навбатларни юзага келтирди. Божхона қўмитаси изоҳ берди

Тадбиркор Ойбек Шайхов Тошкент аэропортида телефонларни декларациялаш ва IMEI рўйхатидан ўтказишдаги бюрократия ва узун навбатлар ҳақида ёзди.

Божхона қўмитаси ходимлар сони оширилгани ва яқин кунларда декларацияни онлайн тўлдириш мумкин бўлишини айтди. Декларацияга киритилган қурилмаларни айнан аэропортнинг ўзида UzIMEI рўйхатидан ўтказиш шарт эмас.

@Toshkent_ovozi


#Кун_Тарихи

Бугун 14-Февраль Жума:

• 🇺🇳 Халқаро она тили куни

• 🌏 Халқаро экскурсоводлар куни

• 🌏 Халқаро аёл бахти куни

• 1835-йил машҳур этнограф, географ Маев Николай (1896) туғулган

• 1918-йил Cинcинатти ҳайвонот боғида охирги каролин тўтиқуши ўлиб қолди

• 1935-йил Москвада СССРдаги биринчи халқаро кинофестивал очилди

• 1992-йил Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ташкил этилди

• 2022-йил Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск Халқ Республикаларини тан олиш тўғрисидаги фармонларни имзолади


@Toshkent_ovozi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Группа, обед... 😋

Иш ўз вақтида, овқат ҳам ўз вақтида бўлгани яхши.

Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа!

@Toshkent_ovozi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💄👨‍👩‍👦‍👦 Бугун 21-февралъ халқаро Хотин-қизларни хурсанд қилиш куни экан!

Биз аёлларни табриклаш ва уларни бироз хурсанд қилиш учун пул беришни таклиф қиламиз.

@Toshkent_ovozi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Эркак дарди!

Бировга айтгандан кўра, ойга пиёда чиқиш осонроқ!


@Toshkent_ovozi


Ўзбекистонда аёллар учун автобус бошқариш бўйича бепул курслар ташкил этилади

Энди аёллар "D" тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун махсус курсларда бепул ўқиши мумкин.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, ўқишни яхши тамомлаганлар "Тошшаҳартрансхизмат" автобус саройларига ҳайдовчи сифатида ишга қабул қилинади.


@Toshkent_ovozi


#Тезкор #Ёмон_хабар

Ўзбекистонда ҳам 1 литр сув 1 литр бензиндан қиммат бўлиши мумкин 😨

Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон 3 йилда сув танқислигининг сурункали босқичига ўтади.

Россия Фанлар Академиясининг IMEMO Марказий Осиё сектори мудири Станислав Притчиннинг “Иқлим ўзгаришлари ва Марказий Осиёда сув ресурсларидан фойдаланиш муаммолари” мавзусидаги давра суҳбатида билдирган фикрига кўра, турли баҳоларга кўра, 2028 йилга бориб, Марказий Осиё сув танқислигининг сурункали босқичига ўтади.

@Toshkent_ovozi


#Жума_муборак

Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин 😊

Энг яқин инсоним, кириб келган Жума куни муборак бўлсин.

Яқинларингизни биринчилардан бўлиб табрикланг

Юбориб қўйинг..! 🌹


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎗 Марҳума Ширин Абдуллаеванинг  расмини  Ўзбекистонлик ёш блогер кубик рубиклар орқали ажойиб тарзда чизди.

🎨 У блогер ижодлари орасида энг чиройли ва кўп маротаба олқишланган расм эканлигини айтиб, тез орада оила аъзоларига ушбу саньат асарини етказишини маьлум қилган.

🍋 Расм чизилган пост 1 кунда миллиондан ортиқ просмотрга эга бўлди.



@Toshkent_ovozi


⚡️Тез орада ўзингизга кредит ажратишни тақиқлашингиз мумкин бўлади. Қонун Сенатда маъқулланди

Ҳужжатга кўра, жисмоний шахслар ўз номига кредит олишни вақтинчалик тўхтатиб тура олади ва бу амалиёт бепул бўлади.

Қонунда кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестри жорий этилиши, шунингдек, фуқаролар номига хабарисиз расмийлаштирилган кредитларнинг олдини олишга қаратилган механизмлар кўзда тутилган.

Мазкур чоралар киберфирибгарлик ҳолатларини камайтиришга йўналтирилган.

@Toshkent_ovozi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диққат
71-мактаб ўқувчиларига ким СМС ёзиб таҳдид қилди?

Номаълум шахс Мирзо Улуғбек туманидаги 71-мактаб ўқувчиларга СМС ёзиб, "қон тўкилиши“ билан таҳдид қилган. Бироқ, аноним ёзилган хабар ўз исботини топмаган.

Ҳурматли ота-оналар ҳозироқ фарзандларингиз телефонини текширинг, телеграмда қайси гуруҳларга аъзо, ким билан суҳбатлашяпти, барчасини назорат қилинг. Огоҳлик давр талабди.

Ота-оналарга юбориб огоҳлантириб қўямиз.

@Toshkent_ovozi


#ДИҚҚАТ #РАСМАН

💥 🌸 Ўзбекистонликлар Наврўзда кетма-кет 5 кун дам олишади

* 21 март, жума
* 22 март, шанба
* 23 март, якшанба
* 24 март, душанба
* 25 март, сешанба

Группа кетма-кет 5 кун дам экан, бирор жойга сафарга борамизми?))

Яқинларга улашамиз.


@Toshkent_ovozi

20 last posts shown.