Forward from: Аъзамхўжаев
10 йилча аввал шу кишининг мўътабар исмларини Нуриддинжон деб тўғрилаб ёзсак, гап эшитардик. “Исмлари Нурдинжон, бехато ёзинглар”, дейишарди. Масалан, Сенатимиз раиси Танзила опанинг фамилиялари Норбоева (ҳозир Нарбаева), бош вазиримиз Абдулла аканинг шарифлари ҳам Орифов (ҳозирча — Арипов; ҳеч бўлмаса машҳур адашлариники каби — Орипов бўлиб қолар), исталган вақтда МТРКга яна раис бўлиб қолиши мумкин бўлган Алишер аканинг фамилиялари Хўжаев (охирги марта хат ёзганимизда ҳали ҳам Хаджаев эди, шекилли) деб ўзгартирилишига кўп қолмади, шекилли.