Олимлар қаришни секинлаштириш усулини аниқлашди
Швейцария олимлари 3 йил давомида 2000 нафар 70ёшдан катта, соғлом одамларда Омега-3 ва D витаминлари истеъмол қилиш натижасини кузатган, деб хабар қилмоқда ССВ матбуот хизмати.
Энг самарали натижа Омега-3 витаминини қабул қилган гуруҳда қайд этилди: тегишли текширувлардан сўнг уларда ҳужайраларнинг қариши сезиларли даражада секинлашгани аниқланди.
D витамини ва жисмоний машғулотлар ҳам ижобий натижа бериши маълум бўлди.
Омега-3 витамини - зиғир ёғи, рапс ёғи, соя ёғи, ёнғоқ ҳамда лосос, скумбрия, треска каби балиқларда бўлади.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24