Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар шу каналда!
Реклама: @TXREKLAMA

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#диққат #тарқатинг

🌙 Ўзбекистонда 2025 йил учун Рамазон ойи тақвими.

❗️1 мартга яқин тузатишлар бўлиши мумкин.

🚀 Яқинларга юбориб қўямиз

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


Олимлар қаришни секинлаштириш усулини аниқлашди

Швейцария олимлари 3 йил давомида 2000 нафар 70ёшдан катта, соғлом одамларда Омега-3 ва D витаминлари истеъмол қилиш натижасини кузатган, деб хабар қилмоқда ССВ матбуот хизмати.

Энг самарали натижа Омега-3 витаминини қабул қилган гуруҳда қайд этилди: тегишли текширувлардан сўнг уларда ҳужайраларнинг қариши сезиларли даражада секинлашгани аниқланди.

D витамини ва жисмоний машғулотлар ҳам ижобий натижа бериши маълум бўлди.

Омега-3 витамини - зиғир ёғи, рапс ёғи, соя ёғи, ёнғоқ ҳамда лосос, скумбрия, треска каби балиқларда бўлади.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


❗️2024/2025-ўқув йили якунига қадар юридик техникумларнинг ўқув режалари ҳамда педагог ходимларининг юкламалари ва меҳнатига ҳақ тўлашни амалдаги тартиби сақлаб қолинади

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


#диққат

⚡️1-апрелдан бошлаб табиий газ ва электрнинг янги нарх тарифлари билан танишинг

Яқинларга юбориб қўямиз!

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#даҳшат

Олмалиқдаги колониядан 21 ёшли спортчининг ўлиги чиқди

Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, 15-феврал куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг Олмалиқдаги 14-сонли колониясидан 21 яшар маҳкум Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади чиққан.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


🇰🇿🇺🇿 Қозоғистонда ҳам Ўзбекистон сабаб гўшт нархи ошгани айтилди

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров мамлакатда гўшт нархининг ошишини Ўзбекистондан бўлаётган юқори талаб билан изоҳлади.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


❗️Ахмедов Хасанжон Мухамадович «Халқ банки» бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Глобал исишга қарши бомбалар ишлатилиши мумкин

Олимлар бу бўйича янги ғояни илгари суришди.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


⚡️«Пахтакор» футбол клуби собиқ раҳбари Ботир Раҳимов Ўзбекистон теннис федерацияси раиси этиб сайланди

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


#Дахшат
⚡️Самарқандда қайнона бир ойлик келинини ўлдирди

Аслида судланувчи аёл кўп йиллар олдин оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳамда ўғли ва қизини болалар уйига топширган. Бироқ у йиллар ўтиб уйланган ўғлининг олдига қайтиб, борадиган жойи йўқлигини айтган. Шу тариқа она ўғли билан яшай бошлаган.

Аёл Жиноят кодексининг 97-моддаси (Ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш, енгилроқ жазо тайинлаш) 2-қисми «ж» банди билан айбли деб топилиб, 13 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


#Қойил
⚡️Тошкентда 12 ёшли қиз IELTS дан 8 олди

Юнусобод туманидаги 260-мактаб ўқувчиси Азиза Ҳикматуллаева Халқаро инглиз тили тест тизимидан C1 даражани қўлга киритди.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


#Дахшат
⚡️Сурхондарёда даҳшатли қотиллик. Она-бола ўлдирилиб, уйи ёқиб юборилди

Qalampir.uz манбаси жорий йилнинг 15-февраль куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманида 42 ёшли аёл ва унинг боласи ўлдирилиб кетилгани, уйи эса ёқиб юборилгани ҳақида хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисм «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


Долларнинг расмий курси янгиланди

Марказий банк 18 февралдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 11,90 сўмга арзонлаб, 12 981,25 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам тушди.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


#диққат

Жуда зўр янгилик!

❗️Халқаро фан олимпиадаси ғолибларига 70 минг доллар мукофот бериладиган бўлди

 
Президент ёшлар билан учрашувда шу янгиликни эълон қилди, яъни мукофот пули 5 карра оширилди.

Олдин 187 млн сўм (14.000$) бўлган. Ғолибларга пул мукофот бериш 2019 йилдан йўлга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, ғолибларнинг ўқитувчилари ҳам 168 млн сўм (13.000$)  мукофот олиб келишмоқда.

Фақат спортчиларга эътибор деганлар аслида адашади. Олдин ҳам зўр рағбат бериб келинган, энди эса каррасига ошди илм-фанни қўллаш.

Илм олинг, билим олинг. Нажот илмда. Олға Ўзбекистон!

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


Йили эскироқ GM машиналари ҳам Ўзбекистонда сув текин бўлиши кутилмоқда...

1 июндан Тошкент шаҳрига эски машиналарни кириши тақиқланмоқда. Шу сабабли жуда кўпчилик йили эски машиналарни сотишни бошлайди ва нархлар шу сабаб тушиб кетади.

Ҳозирдан машиналар нархлари тушиб бормоқда. Ёзга бориб тенгма-тенг арзон бўлиб кетиши мумкин.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


❗️Ўзбекистонда меҳнат таътилига ҳақ тўлашда энди якшанба кунлари ҳисобга олинмайди

Ишдан бўшашда таътил учун компенсация ҳисоблашда ҳам якшанба кунлари қўшилмайди.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


⚡️Чилонзор тумани маҳаллаларига «Ташвиш» тугмалари ўрнатилди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган ҳар бир маҳаллага аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фавқулодда тезкор ёрдам яъни шошилинч вазиятлар учун «Ташвиш» тугмалари ўрнатилган.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025-йилнинг март ва август ойларида иш ҳақи, пенсия ва нафақалар оширилиши ҳақида тарқалган хабарларни инкор қилди.

Бунгача ижтимоий тармоқларда маош ва пенсиялар 1-март ва 1-августдан эътиборан 10 фоизга ошиши тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бундай маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдириб, фуқароларни фақат расмий манбаларга таянишга ва текширилмаган хабарларни тарқатмасликка чақирди.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


Ўзбекистонликларнинг 56 фоизида ортиқча вазн, 38 фоизида эса қон босими билан боғлиқ муаммо бор. Шунингдек, аҳолининг 44 фоизи жисмоний фаол эмаслиги, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмаслиги аниқланган.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


🌊АҚШнинг Кентукки штатида сув тошқини оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, 39 мингдан ортиқ аҳоли электр таъминотисиз қолган, штатда 300 дан ортиқ йўл ёпилган, фавқулодда хизматлар бир кун ичида мингдан ортиқ қутқарув операциясини амалга оширган.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24

20 last posts shown.