⚡️Самарқандда тез ёрдам машинаси амалдор ўтиши учун тўхтатиб турилди
Самарқандда бемор олиб кетаётган тез ёрдам машинаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими томонидан тўхтатиб турилгани айтилмоқда. Айрим хабарларга кўра, бу ҳодиса қайсидир мансабдор шахснинг кўп қаватли турар жойи ёнида бўлгани учун содир бўлган.
Бу ҳолатни бошқа давлатлар мисолида таққослайдиган бўлсак, уларда тез ёрдам машинасининг вазифасини англаган ҳолда, бошқа машиналарни тўхтатиб бўлса ҳам биринчи ушбу хизмат машинасига йўл очилади.
Аммо бизда тез-тез гувоҳи бўлганимиздек, тез ёрдам машиналари тирбандлик ҳолатларида анча ушланиб қолади. Уни ўтказиб юбориш эса, токи қулоқни қоматга келтириб сигнал беравермагунча ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Агар бизда ҳам йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари тез ёрдам машиналари юқоридаги каби ҳолатларда тўхтатиб турмасдан, унинг ўрнига йўл очиб беришлари учун ишоралар орқали ёрдам берганда эди, беморлар саломатлиги учун мақсадга мувофиқ бўларди.
Бундан ташқари, 2024 йил сентябрь ойида бўлиб ўтг