#БИР ОЯТ
قَلِيلًا مَّا تَشْكُرُونَ
Аъроф сураси 10-оят
Яъни, " Жуда оз шукр қиласизлар!".
#Солиҳлардан бирининг боши кал, бадани пес, икки кўзи кўр ва оёқ-қўли ишламас эди. У доимо: "Кўпчилик мубтало бўлган нарсадан мени омонда қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!", дер эди.
Шундай деб турганида унинг олдидан бир киши ўтиб қолди ва унинг гапларидан таажжубланиб сўради:
- Сени Аллоҳ кўзларингни кўр қилган бўлса, баданинг пес бўлган бўлса, оёқ-қўлларинг ишламаса, бошингда соч бўлмаса, яна нимадан сени омонда қилди?!
Солиҳ инсон деди:
- Ҳолингга вой сени! Ахир У менинг тилимни зикр қиладиган, қалбимни шукр қиладиган қилди. Менга балоларга сабр қиладиган тана берди!
#Афсуски, кўпчилик шукр қилишга муносиб неъмат фақатгина мол деб билади. Кўрадиган кўзларини унутади. Ҳолбуки икки кўзи кўрлар қанча...
#Ушлайдиган, тақдим қиладиган қўлларини унутади. Ҳолбуки икки қўли йўқлар қанча...
#Юрадиган оёғи борлигини унутади. Ҳолбуки оёғи йўқлар қанча...
#Аллоҳим! Ўзингга ҳамдлар бўлсин!
@Tahmid_uz