🌙 Tahmid.Uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида жойлашган "ИСҲОҚ ҲОЖИ" жомеъ масжиди имом ҳатиби Абдулбоситхон домла Юнусовнинг расмий телеграм саҳифаси
Мурожаат учун:
👉 @Ishoq_hoji masjidi

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТИНЧЛИК

ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Камолиддин Нуриддинов,
Наманган тумани “Тўсар” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ШАЪБОН

ШАЪБОН ОЙИ РАМАЗОН ОЙИГА ЭШИК ОЧУВЧИДИР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Ғиёсиддин Тожимирзаев,
Учқўрғон туман “Байтул муқаддас” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МИСВОК

МИСВОК ИШЛАТИШНИНГ ОДОБЛАРИ ВА ФАЗИЛАТЛАРИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Илёсхон Собитов,
Уйчи тумани “Обид қори” жоме масжид имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#ЖАЪФАРНИНГ ОИЛАСИГА ТАОМ ҚИЛИБ БЕРИНГЛАР...

Жаъфарнинг кимлигини биласизми? У ҳақида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Сен менга яратилишинг жиҳатидан ҳам, хулқинг жиҳатидан ҳам ўхшайсан!”, деганлар.
У жуда ҳам гўзал, келишган йигит эди. У Ҳабашистонга ҳижрат қилган илк мусулмонларга бошлиқ эди. У Ҳабашистон подшоҳи Нажошийнинг олдида қурайш элчиси Амр ибн Осни баҳсда мағлуб қилган эди. У Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қалбларидан мустаҳкам жой эгаллаган эди. Унинг Ҳабашистондан қайтиши Хайбар фатҳи вақтига тўғри келди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни кўриб шундай деган эдилар: “Қайси бири билан хурсанд бўлишни билмаяпман. Хайбар фатҳи биланми ёки Жаъфарнинг келиши биланми?”.
У тенгсиз баҳодир эди. Муъта жангида Зайд ибн Ҳорисадан сўнг қўмондон бўлди. Сўнгра бутун буюкликни ўзида жамлаб Муъта жангида ҳалоқ бўлди. Ҳижрат буюклигини, саҳобалик буюклигини, шаҳодат буюклигини...
Мадинада эса Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Муъта жанги тафсилотларини ваҳий орқали кишиларга айтиб турган эдилар. Расуллоҳнинг қўмондонлари бирма-бир шаҳодат топганида уларга Мадинада туриб марсия айтиб турдилар. Охирида Аллоҳнинг қиличи Холид розиёллоҳу анҳу қўмондонликни қўлга олди. У мусулмонларни қийин вазиятдан олиб чиқиб кетди. У зотнинг маҳорати ҳалигача ҳарбий қўмондонларга дарс беради.
Ўшанда кишилар ўз яқинларини йўқотиб маҳзун бўлиб йиғлашди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаъфарнинг оиласига таом қилиб беринглар. Уларнинг бошига уларни машғул қиладиган нарса келди”, дедилар.
Қандай буюк пайғамбар! Қандай буюк дин!
“Жаъфарнинг оиласига таом қилиб беринглар!”.
#Бу дунё йўқотиш дунёсидир. Бугун видолашамиз. Эртага биз билан видолашишади. Бугун биз тобут кўтарамиз. Эртага бизнинг тобутимизни кўтаришади. Аммо бу дин қийинчилик пайтида ҳам, енгиллик пайтида ҳам раҳмат динидир. Бу дин елкадош бўладиган, ҳамдард бўладиган, юпатадиган диндир. Инсонни кишилар ёнида туриши каби ҳеч нарса юпата олмайди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бизга кишисини йўқотган хонадонларга таом қилиб беришимизни ўргатаяптилар. Чунки уларнинг бошига тушган мусибат уларни таом таёрлаш каби ишларга эътибор беришдан чалғитади. Бу дунё олди-берди дунёси экан. Бугун бизга инсонлар таом қилиб беришади. Эртага биз уларга таом қилиб берамиз. Аммо шуни билишимиз керакки, иш ошқозонни тўлдиришдан анча каттароқдир. У яраланган қалбни даволаш ва маҳзун дилни овутишдир.
#Йўқотишга учраган ҳар-бир хонадоннинг дардини енгиллатиш Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Жаъфарнинг оиласига таом қилиб беринглар!”, деган гапларига амал ҳисобланади.
#Гоҳида маййит аҳлининг таъзия учун кенг уйи бўлмаслиги мумкин. Унга уйингизни бўшатиб берсангиз қани!
#Гоҳида маййит аҳли маросим харажатларига қийналиб қолади. Уларга ёрдам берилса қани!
#Гоҳида маййит аҳли йўқотган кишини даволашда бор будидан айрилади. Қани энди тирикларга ҳам, ўликка ҳам ёрдам берилса!
#Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг гапи қандай ҳам гўзал:
“Диннинг барчаси хулқ. Ким сендан хулқда ўзиб кетса демак динда ўзиб кетибди!”.

@Tahmid_uz


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 30 ЯНВАР (1446ҳ - 30 РАЖАБ) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:26
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:26-12:36

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:05 |   | 06:50
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:45 |   | 15:55
☪️ Шом           ⏰ 17:30 |   | 17:30
☪️ Хуфтон     ⏰ 18:46 |  | 18:56

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-31 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

@Tahmid_uz


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Янгилик #Эълон

🔹30-январь соат 10:00 да "Навбаҳор" тантаналар мажмуасида илмий-маърифий суҳбат бўлиб ўтади

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МАЗҲАБ

ДУОДА ФОТИҲАГА ҚЎЛ ОЧИШ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Каримжон Мирзаев,
Косонсой тумани “Шайх Зуннуни Мисрий” жоме масжид имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МАЗҲАБ

САЛАФЛАРГА ЭРГАШГАН ЗОТЛАР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Баҳодир Ботиров
Чуст тумани “Охунбобо” жоме масжиди имом хатиби.

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ОГОҲЛИК

ЁМОН ГУНОҲЛАР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Ҳудайбердиев Муҳиббуллоҳ
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани бош имом хатиби.

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#ЮҚОРИДАГИ ҚЎЛ ПАСТДАГИ ҚЎЛДАН ЯХШИДИР...

Ҳаким ибн Ҳизом розиёллоу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вас алламдан мол сўради. Унга мол бердилар. У яна сўради. Унга яна бердилар. Учинчи марта сўради. Учинчи марта ҳам бердилар. Сўнгра унга дедилар:
-Эй Ҳаким ибн Ҳизом! Бу мол ёқимли ва ширин. Ким уни нафс сахийлиги билан олса унга барака берилади. Ким уни нафси раҳбарлигида олса унга барака берилмайди. У ейди тўймайди. Юқоридаги қўл пастдаги қўлдан яхшироқдир.
Шунда Ҳаким ибн Ҳизом деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Сизни ҳақ ила юборган Зот билан қасам ичиб айтаманки, дунёни тарк қилгунимча ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамайман!
Сўнгра Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дунёдан ўтиб кетдилар. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу халифалик даврларида инсонларга мол тарқатдилар. Ҳаким ибн Ҳизомни ҳам чақирдилар. Аммо у мол олишдан воз кечди.
Ундан сўнг Умар розиёллоҳу анҳунинг даврлари келди. У зот ҳам Ҳаким ибн Ҳизомнинг насибасини берганларида яна олишдан бош тортди. Шунда Умар розиёллоҳу анҳу кишиларга хитоб қилиб дедилар:
“Эй мусулмонлар жамоаси! Мен Ҳакимга ўлжадан улушини бердим. У қабул қилмади. Сиз бунга гувоҳ бўлинг!”.

#Қадимда: “Мол ёмон хўжайин ва яхши хизматкордир”, дейишар эди. Яъни, мол жамлашни ғоя қилиб олган киши гўё унга қулдир. Мақсади фақат молни кўпайтириш, ўсдиришдир. Ҳалолми, ҳаромми парво қилмайди. Кимки уни ғоя эмас, васила қилиб олса карим ҳолда яшаб карим ҳолда ўлади. Мол жамлаш айб эмас, аксинча инсоннинг мол жамлайдиган асбобга айланиши айбдир!
#Ким уни нафс сахийлиги билан олса унга барака берилади. Яъни, сўрамасдан, тамасиз,очкўзликсиз, берувчини мажбур қилмасдан, уни машаққатга қўймасдан олса унга барака берилади, кўпаяди, ўсади. Унга ҳалол ризқ бўлади. Инсон унинг лаззатини ҳис қилади.
#Қадимгилар “Ҳаё қиличи билан олинган нарса ҳаромдир!”, дейишган. Ким молни нафс раҳбарлигида олса унга барака берилмайди. Яъни, агар молни сўрашда қаттиқ туриб олиб, инсонлар қўлидаги нарсага кўз тикиб, берадиган кишини ҳам машаққатга қўйиб олса Аллоҳ ундаги баракани йўқ қилади. У қаноат қилмайди, рози бўлмайди, тўймайди!
#Аллоҳнинг азамати шундаки, у инсонларнинг баъзисини баъзисига муҳтож қилиб қўйди. Аммо Ўзининг ҳеч кимга эҳтиёжи йўқ. Тўғри, инсон мажбур бўлиб қолиб бировдан мол сўрашига тўғри келади. Биз бир-биримизни суяшга, қўллашга амр қилинганмиз. Шифохонага тушиб қолган пулсиз фақир қандай қилсин?! Оёқ-қўли ишламайдиган ота фарзандларини қандай боқсин?!
#Бу кабиларни қидириб, уларга ёрдам бериш ҳаммамизнинг вазифамиз, бурчимиз. Агар уларни сўрашга мажбур қилмаганимизда янада гўзал бўлар эди. Кўпчилик инсонларнинг олийжаноблиги сўрашдан тўсиб туради. Улар ҳақида Роббимиз айтади: “Уларнинг иффатидан жоҳил киши уларни бой деб ўйлайди. Уларни сиймосидан танийсан. Улар инсонлардан хиралик қилиб сўрамайдилар”.
#Аммо мусибат шундаки, баъзилар тўймайди. Агар нон пакетчалари тарқатилаётганини билиб қолса токи олмагунича дунёни остин-устун қилади. Агар қўшниси қурбонлик қилса унга бермагани учун қиёматни қоим қилади.
#Заиф ҳадисларда келишича, унда шундай дейилади:
“Нарсаларни мағрурлик билан талаб қилинг. Чунки ишлар ўлчов билан жорий бўлган!”...

@Tahmid_uz


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 29 ЯНВАР (1446ҳ - 29 РАЖАБ) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:27
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:26-12:36

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:06 |   | 06:51
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:44 |   | 15:54
☪️ Шом           ⏰ 17:29 |   | 17:29
☪️ Хуфтон     ⏰ 18:45 |  | 18:55

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-31 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

@Tahmid_uz


​​ТИШГА ПЛОМБА ҚЎЙИШДАН ОЛДИН ТАҲОРАТ БЎЛИШИ ШАРТМИ?
#поклик

❓1538-CАВОЛ: Тишимни даволатдим. Таҳоратим бор эди, лекин шифокор тишимни тозалаётганда қон чиқиб кетди. Шундан кейин пломбалаб қўйди. Энди таҳоратларим чала бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар зарурат туфайли тиш қоплатиш ва қоплама (пломба) қўйишни жоиз дейишган. Чунки буни даволаниш деб ҳисобланади. Бу ҳолатда бемор таҳоратли, пок бўлиши шарт қилинмаган. Тиш, қоплама қўйдиргандан кейин таҳорат ёки ғуслда оғзини чайқаганда қопланган тишнинг устини ювиш остини ювиш ўрнига ўтади. Чунки уламолар жароҳат устига бирор нарсани боғлаш вақтида таҳоратли бўлиш шарт эмас, дейишган. Қопланган тиш ва пломбалар ҳам мана шу ҳукмга тушади (“Ал-лубоб фи шарҳил китоб” китоби). Валлоҳу аълам.


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ОГОҲЛИК

ЖИҲОД ТУШУНЧАСИНИ СОҲТАЛАШТИРАЁТГАНЛАРДАН ОГОХ БЎЛАЙЛИК!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдурашид Ғозибоев,
Уйчи туман “Машхад мозор” жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТАРБИЯ

ОТА ОНА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА МАСЪУЛДИР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Машраббой Қозоқов,
Мингбулоқ тумани “Мулла Назар Охун” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ЖОНИГА_ҚАСД

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ ШАҲИДЛИК ЭМАС, БАЛКИ ОҒИР ГУНОҲДИР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Азизов Қодирхон,
Косонсой тумани “Аълохон махдум” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#ТАЛҲА ВОЖИБ ҚИЛДИ..
Уҳуд ғазоти қурайш мушрикларга нисбатан фақатгина иккинчи уруш эмас эди. Бу улар учун қасос олиш жанги эди.
Буюк ислом уларнинг кибриёсини Бадр қудуқларига тиқди. Уларнинг аъёнлари ва катталари қум саҳроси узра қулашди. Шунинг учун улар қасос илинжида отлиқ ва пиёдалари билан мусулмонларга қарши отланишди.
Мусулмон лашкарлари тезлик билан ҳозирлик кўришди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сабабларни тутиш маданиятини таълим бериш мақсадида икки қават совут кийдилар. Чунки даъват соҳиби биринчи бўлиб уни ўз даъватини ҳимоя қилади.
Бош штаб қўмондони Ҳамза розиёллоҳу анҳу ўз ўрнини эгаллади. У кишининг ортида ер юзининг энг яхши инсонлари саф тортишган эди. Уҳуддаги тоғдан эса Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан бевосита: "Ғалаба қозонганимизни кўрсангиз ҳам, мағлуб бўлганимизни кўрсангиз ҳам ўрнингиздан жилманг", буйруғини олган камончилар жой олишди.
Уруш бошланди. Қурайш Бадр жангида тортган баъзи аламларини Уҳудда ҳам қайта тортиши билан қоча бошлади. Тоғдаги камончиларнинг Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларини тарк қилиб тоғдан тушишини Қурайш отлиқ қўшини қўмондони Холид ибн Валид ғанимат билиб орқа томондан мусулмонларга ҳужум уюштирди. Мусулмонлар ғалабаси мағлубиятга айлана бошлади. Қурайш уларга ета олмаслиги учун мусулмонлар тоққа ёпишишди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бошлари ёрилди, тишлари синди. У зот юзларидаги қонни арта туриб: "Ўз пайғамбарининг бошини ёрган қавм қандай нажот топиши мумкин?!", деган эдилар.
Тоғдаги бир тошга чиқиш Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга оғир бўлди. Чунки у зотга икки қават совут оғирлик қилди, етган жароҳатлар халақит қилди. Шунда Талҳа ибн Убайдуллоҳ розиёллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам тошга чиқишлари учун эгилиб у зотга зина вазифасини ўтаб турди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам тошга чиққач: "Талҳа вожиб қилди", дедилар. Яъни, жаннат унга вожиб бўлди демоқчи бўлдилар.
#Талҳа вожиб қилди. Чунки у Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам юқорига чиқишлари учун ўзини нарвон қилди. Аммо унутмангки, вожиб қилиш эшиги ҳануз беркилмаган.
#Бизнинг бу борада Талҳа розиёллоҳу анҳуга етиб олиш имконимиз бор. Тўғри, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам жисман орамизда йўқ. Биз ўзимизни у зотга нарвон қила олмаймиз. Аммо у зотнинг динлари, шариатлари, суннатлари орамизда турибди. Ким бу диннинг юксалиши учун ўзини нарвон қилса демак у ҳам вожиб қилибди. У ҳам Аллоҳнинг изни билан Талҳа розиёллоҳу анҳуга етиб олади.
#Аллоҳ учун ҳақ гапни айтган, бу йўлда маломатчилар маломатидан қўрқмаган биродарим, сен ҳам вожиб қилдинг!
#Аллоҳ учун сатри авратини ўраган, Аллоҳ ва Набийсининг амрига итоат қилган, исломга аввалги сийратини қайтарган синглим, сен ҳам вожиб қилдинг!
#Турли ижтимоий тармоқлардаги диндан чалғитувчи мақолалар, видеолар ва чиқишлар уни чалғимайдиган, улардан фақат эзгу мақсадда, вақтини исроф қилмай фойдаланадиган, зикр ҳалқаларида, қуръон ёдлаш ва илм ҳалқаларида қатнашадиган, қадамини масжид сари бурган биродарларим, сиз ҳам шу фитнали даврда ўзингизни сақлаб юрганингиз учун вожиб қилдингиз!
#Фарзандларини етти ёшдан намозга буюрадиган, уларни рўза тутишга одатлантирадиган оталар, сиз ҳам вожиб қилдингиз!
#Шогирдлари ичидан Абу Бакрлар, Умарлар, Абу Ҳанифалар, Моликлар Абу Юсуфлар ва имом Муҳаммадлар чиқишини умид қилиб ҳаракат қиладиган устозлар, сиз ҳам вожиб қилдингиз!
#Азиз ва покиза шифокорларимиз, ростгўй дурадгорларимиз, тақволик ва омонатдор савдогарларимиз, халқ мулкини ўмармайдиган содиқ вазифадорларимиз, солиҳ қўшниларимиз, Аллоҳ учун бизни яхши кўрадиган чин дўстларимиз, эрига итоат қиладиган завжаларимиз, хулқи гўзал куёвларимиз, барчангиз ўзингизга вожиб қилдингиз!
#Дунё сизга тор бўлганида, дунё сизнинг ахлоқингиздан, динингиздан чалғитмоқчи бўлганида Талҳа розиёллоҳу анҳу ўзига жаннатни вожиб қилганини ёдга олинг. Зеро Талҳа нафақат Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга, балки бу динга нарвон бўлган эди.
#Росулуллоҳ с.а.в нинг исмингизни айтиб: Сен ўзингга жаннатни вожиб қилдинг, деяётганларини тасаввур қилинг.

@Tahmid_uz


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 28 ЯНВАР (1446ҳ - 28 РАЖАБ) CEШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:28
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:26-12:36

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:06 |   | 06:51
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:43 |   | 15:53
☪️ Шом           ⏰ 17:27 |   | 17:27
☪️ Хуфтон     ⏰ 18:43 |  | 18:53

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-31 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

@Tahmid_uz


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТИНЧЛИК

САБР-ЗИЁДИР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Паҳриддин Юсупов,
Наманган туман бош имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТИНЧЛИК

ТИНЧЛИК – ҚАДРИ УЛУҒ, БЕБАҲО НЕЪМАТ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдулатиф Одилов,
Чуст тумани “Эшонлар” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ИЛМ

ЁШЛАРНИНГ ИЛМ ОЛИШИ ВА АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Анвархон АКРАМОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакиллиги бўлим мудири

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

20 last posts shown.