#ҚАНДАЙ БЎЛСА ШУНДАЙ...
Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига Барийра исмли чўри келди. Уни озод қилишга ёрдам беришини сўради. Оиша розияллоҳу анҳо деди:
- Агар истасанг пулни аҳлингга бераман, аммо валойинг (мерос олиш ҳуқуқи) меники бўлади!
Унинг аҳли эса Барийрага шундай дейишди:
- Истасанг у сени озод қилаверсин, аммо валойинг бизники бўлади!
Оиша розияллоҳу анҳо буни Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Уни сотиб олиб озод қил. Мерос озод қилганники бўлади!
Сўнгра минбарга чиқиб дедилар:
"Одамларга нима бўлганки, Аллоҳнинг китобида бўлмаган шартларни қўйишади?!
#Бир киши Аллоҳнинг китобида бўлмаган шартни минг марта қўйсада, вало уники бўлмайди.
Ҳадисда келган валонинг маъноси шуки, қулни озод қилган кишига қул билан худди қариндошлар сингари силаи-раҳм боғланади. Озод қилинган қул вафот қилса унинг мероси озод қилган кишига бўлади. Исломда вало хўжайинники эмас, балки қулни озод қилган кишиникидир. Қайси ишда бўлмасин, муаммо қанақа бўлмасин, майдон қанақа бўлмасин ҳеч кимнинг Аллоҳнинг китоби ва суннатда бўлмаган шартни қўйишга ҳаққи йўқ.
#Никоҳда Аллоҳ ҳаром қилган шартни қўйиш жоиз эмас.
#Талоқда талоқ қилиш учун хотиндан болаларини ажратиб олишни шарт қилиш жоиз эмас.
#Меросда бир фарзандга ўзи ҳақли бўлган ҳақдан кўпроқ бериш жоиз эмас.
#Дин фақатгина намоз, рўза ва закотдан иборат ибодатлар эмас.
#Дин бу шариат, муомалот ва қонунлардир. У қандай келган бўлса шундай олинади...
@Tahmid_uz