#ТАЛҲА ВОЖИБ ҚИЛДИ..
Уҳуд ғазоти қурайш мушрикларга нисбатан фақатгина иккинчи уруш эмас эди. Бу улар учун қасос олиш жанги эди.
Буюк ислом уларнинг кибриёсини Бадр қудуқларига тиқди. Уларнинг аъёнлари ва катталари қум саҳроси узра қулашди. Шунинг учун улар қасос илинжида отлиқ ва пиёдалари билан мусулмонларга қарши отланишди.
Мусулмон лашкарлари тезлик билан ҳозирлик кўришди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сабабларни тутиш маданиятини таълим бериш мақсадида икки қават совут кийдилар. Чунки даъват соҳиби биринчи бўлиб уни ўз даъватини ҳимоя қилади.
Бош штаб қўмондони Ҳамза розиёллоҳу анҳу ўз ўрнини эгаллади. У кишининг ортида ер юзининг энг яхши инсонлари саф тортишган эди. Уҳуддаги тоғдан эса Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан бевосита: "Ғалаба қозонганимизни кўрсангиз ҳам, мағлуб бўлганимизни кўрсангиз ҳам ўрнингиздан жилманг", буйруғини олган камончилар жой олишди.
Уруш бошланди. Қурайш Бадр жангида тортган баъзи аламларини Уҳудда ҳам қайта тортиши билан қоча бошлади. Тоғдаги камончиларнинг Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларини тарк қилиб тоғдан тушишини Қурайш отлиқ қўшини қўмондони Холид ибн Валид ғанимат билиб орқа томондан мусулмонларга ҳужум уюштирди. Мусулмонлар ғалабаси мағлубиятга айлана бошлади. Қурайш уларга ета олмаслиги учун мусулмонлар тоққа ёпишишди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бошлари ёрилди, тишлари синди. У зот юзларидаги қонни арта туриб: "Ўз пайғамбарининг бошини ёрган қавм қандай нажот топиши мумкин?!", деган эдилар.
Тоғдаги бир тошга чиқиш Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга оғир бўлди. Чунки у зотга икки қават совут оғирлик қилди, етган жароҳатлар халақит қилди. Шунда Талҳа ибн Убайдуллоҳ розиёллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам тошга чиқишлари учун эгилиб у зотга зина вазифасини ўтаб турди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам тошга чиққач: "Талҳа вожиб қилди", дедилар. Яъни, жаннат унга вожиб бўлди демоқчи бўлдилар.
#Талҳа вожиб қилди. Чунки у Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам юқорига чиқишлари учун ўзини нарвон қилди. Аммо унутмангки, вожиб қилиш эшиги ҳануз беркилмаган.
#Бизнинг бу борада Талҳа розиёллоҳу анҳуга етиб олиш имконимиз бор. Тўғри, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам жисман орамизда йўқ. Биз ўзимизни у зотга нарвон қила олмаймиз. Аммо у зотнинг динлари, шариатлари, суннатлари орамизда турибди. Ким бу диннинг юксалиши учун ўзини нарвон қилса демак у ҳам вожиб қилибди. У ҳам Аллоҳнинг изни билан Талҳа розиёллоҳу анҳуга етиб олади.
#Аллоҳ учун ҳақ гапни айтган, бу йўлда маломатчилар маломатидан қўрқмаган биродарим, сен ҳам вожиб қилдинг!
#Аллоҳ учун сатри авратини ўраган, Аллоҳ ва Набийсининг амрига итоат қилган, исломга аввалги сийратини қайтарган синглим, сен ҳам вожиб қилдинг!
#Турли ижтимоий тармоқлардаги диндан чалғитувчи мақолалар, видеолар ва чиқишлар уни чалғимайдиган, улардан фақат эзгу мақсадда, вақтини исроф қилмай фойдаланадиган, зикр ҳалқаларида, қуръон ёдлаш ва илм ҳалқаларида қатнашадиган, қадамини масжид сари бурган биродарларим, сиз ҳам шу фитнали даврда ўзингизни сақлаб юрганингиз учун вожиб қилдингиз!
#Фарзандларини етти ёшдан намозга буюрадиган, уларни рўза тутишга одатлантирадиган оталар, сиз ҳам вожиб қилдингиз!
#Шогирдлари ичидан Абу Бакрлар, Умарлар, Абу Ҳанифалар, Моликлар Абу Юсуфлар ва имом Муҳаммадлар чиқишини умид қилиб ҳаракат қиладиган устозлар, сиз ҳам вожиб қилдингиз!
#Азиз ва покиза шифокорларимиз, ростгўй дурадгорларимиз, тақволик ва омонатдор савдогарларимиз, халқ мулкини ўмармайдиган содиқ вазифадорларимиз, солиҳ қўшниларимиз, Аллоҳ учун бизни яхши кўрадиган чин дўстларимиз, эрига итоат қиладиган завжаларимиз, хулқи гўзал куёвларимиз, барчангиз ўзингизга вожиб қилдингиз!
#Дунё сизга тор бўлганида, дунё сизнинг ахлоқингиздан, динингиздан чалғитмоқчи бўлганида Талҳа розиёллоҳу анҳу ўзига жаннатни вожиб қилганини ёдга олинг. Зеро Талҳа нафақат Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга, балки бу динга нарвон бўлган эди.
#Росулуллоҳ с.а.в нинг исмингизни айтиб: Сен ўзингга жаннатни вожиб қилдинг, деяётганларини тасаввур қилинг.
@Tahmid_uz