#БИР ОЯТ...
"Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг".
Оли Имрон сураси 133 оят.
#Шошилинг! Чунки ўлим кутиб ўтирмайди.
Эртага тавба қиламан...
Эртага намоз ўқишни бошлайман...
Эртага парҳезни бошлайман...
Эртага ....
#Эрта албатта келади, аммо биз ҳеч нарсани амалга оширмаган бўламиз. Орзуларимиз узунлиги сабабли ўлимни ўзимиздан узоқда деб ўйлаймиз.
#Интернетда анча олдин Али Банат исмли саратонга учраган бой йигитнинг ўлими аниқ бўлганидан сўнг бойликларини фақирларга тарқатиб бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У нега бундай қилди?
#Чунки у ўлимни кўра олди. Ўлимга боғлана олди. Биз нега ундай қила олмаймиз? Чунки биз ўлимни кўра олмаймиз. Ўлим билан бизнинг орамизда парда бор. Узун орзулар бизни алдаб бораверади.
#Яқинда вафот этганлар ҳам ҳали ўлмаймиз деб ўйлашган эди. Аммо ўлишди.
Шошилинг! Чунки бир лаҳза кечикиш бутун умрли фойдани қўлдан чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
#Сунабиҳий айтади:
"Ямандан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан учрашиш мақсадида Мадинага келдик. У зотнинг вафот қилганларига атига беш кун бўлган экан".
Беш кунлик кечикиш уларни саҳобалик бахтидан маҳрум қилди. Шундай экан, шошилайлик. Кечикиш бизни кўп нарсадан маҳрум қилиши тайин!
@Tahmid_uz