ЧАҚИМЧИ
Чақимчилар келса эшикни очманг. Уларнинг гапини эшитманг. Улар Иблиснинг элчиларидир. Кишиларнинг ўртасини бузишади. Қалбларга тафриқа солишади. Оловга мой сепишади. Ихтилоф қилишади Ўзингизга битта қоида қилиб олинг: "Ким сизга бировни чақса, сизни ҳам кимгадир чақади!".
Сиз йўқлигингизда айтилган бир ёмон гапни сизга келиб айтган киши, бировлар йўқлигида сиз айтган ёмон гапни ўша бировларга ҳам бориб айтади!
Инсонлар орасида келишмовчиликлар бўлиб туради. Хусумат пайтида инсонлар ўйламасдан нималар деб юборишмайди дейсиз. Ғазаб соатларида умуман қилмайдиган ишлари билан таҳдид қилишади, қўрқитишади. Ғазаб босилгач, яна тўғри йўлга қайтишади. Аммо чақимчи у гапни эшитиб олиб кўтариб юраверади. Натижада ҳал бўлай деб турган муаммо яна чигаллашиб кетади. Тозаланишига оз қолган қалб яна кина-адоватга тўлади. Яна кўнгил қолиш бошланади!
Тафаккур қилинг!
@Tafakkur3