Фиръавннинг табиатида нималар бўлган бўлса, сенда ҳам бор.
Лекин сенинг аждарҳоинг чоҳ маҳбусидир.
(Фиръавнда бўлган минг бошли аждарҳойи нафс, эй солик сенда ҳам бор. Фақат сенда Фиръавннинг қудрат ва салтанати топилмаганидан, ожизлик чоҳига тушиб маҳбус бўлиб қолган. Бу ажз ва зарурат чоҳида занжирбанд қолгани учун, нафс аждарҳоси ҳар бири ўша аждарҳонинг оғзи бўлган сифатлари билан атрофни ҳалок қилолмайдиган ҳолатдадир.
Фиръавннинг нафс аждарҳоси эса ажз ва зарурат чоҳидан, унинг занжирларидан қутилиб, қудрат ва салтанат соҳасида ўз ҳолига ташлаб қўйилган бир аҳволда эди)
Водариғ, аслида буларнинг жумласи сенинг аҳволингдир.
Сен эса жоҳиллигингдан уни Фиръавнга нисбат бераяпсан.
(Эй нафсига асир бўлган киши!
Афсуски бу Фиръавннинг қиссаси, аслида сенинг аҳволинг мажмуасидир. Ҳолбуки сен уни аввалда ўтган Фиръавнга хослашни одат қилгансан. Асло ўзингга таъаллуқли деб билмайсан)
Агар сендан сўзласалар, сенга қўрқинч ваҳима тушар эди.
Бошқалардан сўзлаганлари учун, сенга афсона бўлиб кўринмоқда.
(Комил инсонлар, ноқисларни тарбия қилар экан уларнинг ёмонликларини юзларига уриб "сенинг нафсингда у бор, бу бор" деб айтмайдилар. Агар сенга шундай десалар, улардан ҳуркиб қочасан ва залолат ботқоғига баттар ботиб кетасан. Агар ибрат тариқасида бошқаларнинг аҳволини сўзласалар, сенга афсона ёки эртакдек туйилади. Уларнинг аҳволини ўзингни аҳволингга қиёслаш асло хаёлингга келмайди)
Малъун нафс, сени қандай ҳам ёмон хароб қилмоқда.
Сенинг доимий ҳамсуҳбатинг бўлган нафсинг, сени нақадар Ҳақ ҳузуридан узоқлаштирмоқда.
Сенинг (нафс) оловинг учун, Фиръавннинг ўтини (қудрат ва салтанати) йўқлик қилаяпти.
Бўлмаса сенинг оловинг ҳам Фиръавнники каби юксак бўлар эди.
(Агар сенда ҳам Фиръавнники каби қудрат ва салтанат бўлганида эди, оламни жаҳолат ва зулмга тўлдирган бўлар эдинг. Ҳатто Фиръавнни ҳам ортда қолдирган бўлар эдинг)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…