❗️ССВ: Клиник ординатурага кириш имтиҳонлари бир босқичли тест синовлари асосида ўтказилади
📋 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига кўра:
🔹 тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари;
🔹 Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази;
🔹 республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари;
🔹 илмий-тадқиқот институтлари;
🔹 клиник ординаторларни ўқитиш ваколати берилган хусусий клиникаларда клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонлари бир босқичли тест синовлари асосида Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази томонидан ўтказилади.
♻️ Клиник ординатурага номзодларнинг тест синови харажатлари тегишли тиббий муассаса томонидан қопланади. Бунда ҳар бир талабгор учун БҲМнинг ярим баравари миқдоридаги тўлов тегишли муассаса (ташкилот)лар томонидан тўлаб берилиши белгиланган.
🔽 Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва олий таълим муассасалари томонидан 2024/2025 ўқув йилида клиник ординатура мутахассислигига мос равишда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари бўйича имтиҳонларни ташкил этиш мақсадида:
✅ тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси;
✅ бу борада фойдаланиладиган тест вариантлари тафсилотлари;
✅ фойдаланиш учун тавсия этилган адабиётлар рўйхати;
✅ уларни шакллантирувчи фан экспертлари гуруҳи тасдиқланди.
📌 Эслатма! Клиник ординатура (резидентура) бўйича фанлар мажмуаси, тест вариантлари тафсилотлари, имтиҳонлар ўтказиладиган манзиллар, талабгорлар рўйхати ва талабгорнинг имтиҳонга кириш рухсатномаси тўғрисидаги маълумотлар Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш марказининг tmbm.ssv.uz сайтидаги клиник ординатура бўлимига жойлаштириб борилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram