Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴🟦🟦🟦
❗️ЖССТ: Ўзбекистон саратон касаллигига қарши курашда муҳим қадамлар ташламоқда
📌 Ушбу йўналишдаги ишларнинг давоми сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Саратонга қарши курашиш миллий режасини ишлаб чиқишга бағишланган “Ўзбекистон онкологик хизмат кўрсатишнинг янги босқичи сари: миллий режанинг бошланиши” мавзусида йиғилиш ўтказилди.
📃 Унда юртимиз вакиллари ҳамда ЖССТ экспертлари иштирок этиб, Саратонга қарши курашиш миллий режасини ишлаб чиқиш масалалари, бу борадаги халқаро тажриба, ривожланган давлатларнинг ютуқ ва камчиликлари муҳокама қилинди.
📊 Айтиш лозимки, мамлакатимизда саратон касаллигини эрта аниқлаш ва самарали даволаш чораларини кўриш — соҳа вакилларининг эътибор марказида.
🔎 2030 йилга қадар 30 – 69 ёшдаги аҳоли орасида онкологик касалликларни профилактик кўриклар орқали эрта босқичда аниқлаб, 5 йиллик умр давомийлиги кўрсаткичларини 2 баробар ошириш, 1 йилгача ўлим даражасини 2 баробар камайтириш, онкологик хасталикка чалинган беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш мақсад қилинган.
🖥 Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан 2025 – 2030 йилларда Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш давлат дастури амалга оширилиши кўзда тутилган.
🖇 Тадбирда таъкидланишича, Ўзбекистон саратон касаллигига қарши курашишда муҳим қадамларни ташламоқда. Бунга доир миллий режа эса эришилган натижаларни мустаҳкамлаш учун пойдевор бўлади.
📑 Асосий мақсад — касаллик профилактикаси, уни эрта аниқлаш, даволаш, реабилитация қилиш ва паллиатив ёрдамни ўз вақтида ташкил этиш ҳамда онкологик патологиялар регистрини юритиш орқали аҳоли саломатлигини асраш, хасталаниш ва ўлим даражасини тушириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга эришиш.
🧑💻 Халқаро экспертлар юртимизда бу соҳадаги ютуқлар ва эҳтиёжларни баҳолаб, мазкур йўналишдаги ишларни барқарор амалга ошириш бўйича тавсияларини берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

✅ Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси илғор хорижий тажриба ва мутлақо янги ёндашувлар асосида трансформация қилинмоқда.