Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#Кун_тарихи

14 феврал Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллуд кун

Мазкур сана муноабати билан Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Бобурхонлик кечасида улуғ аждодимиз қолдирган буюк меросни авлодларга етказиш, унинг ижодий ва илмий меросини чуқур сингдириш мақсадида шоирнинг рубоий ва ғазалларидан намуналар айтилди.

Саркарданинн ҳаёт йўли акс этган саҳна кўринишлари йиғилганларга намойиш этилди.

Telegram | Facebook


#семинар

Америкалик мутахассислар билан тажрибалар ўртоқлашилмоқда

РИРСИАТМнинг психиатрия хизмати бўйича Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти филиалида АҚШнинг Мичиган тиббиёт Университети профессори Mohammad Ghaziuddin томонидан вилоят соҳа масъуллари билан учрашуви ташкил этилди.

Унда болалар психиатриясининг замонавий муаммолари, шунингдек болаларда аутизм спектрининг бузилишлари, ташхислаш, қиёсий ташхислаш ва даволаш тўғрисидаги маърузалари тингланди. Клиник ҳолатларни ўрганиш бўйича маҳорат дарслари ўтилди. Тадбир давомида амалий семинарлар ҳам ташкил этилди.

Telegram | Facebook


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


Унда қайд этилганидек, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда нафақат спорт, балки тўғри овқатланиш ҳам долзарб аҳамиятга эга.

Ўтказилган ўрганишларга кўра, аҳолимизнинг 44 фоизи жисмоний фаол эмаслиги, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмаслиги аниқланган.

Аҳоли ўртасида бошоқли, донли маҳсулот, мева-сабзавотлар истеъмоли кескин камайиб, туз ва шакар истеъмоли ортиб бораётгани хавотирларни янада кучайтиради. Оқибатда одамларнинг 56 фоизида ортиқча вазн, 38 фоизида қон босими билан боғлиқ муаммо бор. Юқумли бўлмаган касалликлар эрта ўлимга сабаб бўлмоқда.

Шу боис, “Соғлом инсон – соғлом миллат” умуммиллий ҳаракати бошланади.

Мутасаддиларга соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик тарғиботи билан ҳар бир оилани қамраб олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу йўналишда халқчил ва таъсирчан ижтимоий роликлар тайёрлаб, ҳар куни марказий телеканалларда намойиш этиш лозимлиги таъкидланди.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


#ҳамкорлик

Кореяликлар билан ҳамкорликда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилади

Жанубий Кореянинг Сеул миллий университети Стоматологик клиникаси профессорлари ҳамда малакали мутахассислари билан ҳамкорликда вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида “Лаб - танглай ёриғи (қуён лаб ва бўри танглай) ва юз- жағ ривожланиш нуқсонлари” бор болаларни соғломлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Вилоятда истиқомат қилувчи, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятларидан ҳам келган ана шундай нуқсони бор 72 нафар бола дастлаб тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрик натижаларига кўра, жарроҳлик амалиёти зарур бўлган болажонлар сараланиб, жорий йилнинг апрель ойида бепул жарроҳлик амалиётлари ўтказишили режа қилинди.

Telegram | Facebook


Бўканинг олис ҳудуд аҳолиси саломатлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан тиббиёт муассасалари томонидан "Бешкапа" МФЙ аҳолисининг 204 нафари  чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Тиббий кўрикда аниқланган  204 нафар беморнинн 200 нафари амбулатор шароитда, 2 нафари туман, 2 нафарига эсм вилоят муассасаларида даволаниши учун йўлланмалар берилди.

Амбулатор шароитда даволанишга муҳтож беморлар Оилавий поликлиника томонидан бепул дори-дармонлар билан таъминланди. Стационар даволанишга муҳтож беморлар туман ва вилоят муассаларида даволанишлари учун зарур чоралар кўрилмоқда.


Telegram | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Махсус_репортаж

Ўрта Осиёда 2 та ҳисобланган кўчма мобил қурилмаси орқали Юқори Чирчиқ тумани аҳолисини кардискрининг текширувилари ўтказмоқда. Зарур ҳолларда стендлаш ва бошқа мураккаб жарроҳлик амалиётларини ҳам тўсиқларсиз амалга оширилмоқда.

Энг асосийси, мазкур операциялар бепул ўтказилмоқда.

Тафсилотлар "Ўзбекистон 24" телеканалининг махсус кўрсатувида...

Telegram | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#туҳфа

Нурафшон шаҳрида фойдаланишга топширилган Тиббиёт мажмуанинг очилиш маросими билан боғлиқ лавҳалар "Севимли" телеканалида...

Telegram | Facebook



8 last posts shown.