#ҳамкорлик
Хитойликлар билан тиббиёт соҳасининг бир қатор йўналишларида ҳамкорликлар йўлга қўйилди
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзикулов Хитой Халқ Республикасининг Фанчэнган шаҳар мэри Цю Минхун бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди.
Соғлиқни сақлаш, фармацевтика, Хитой халқ табобати ҳамда тиббиёт инновацияси йўналишларида ҳамкорлик қилиш мақсадида ўзаро музокаралар ўтказилди.
Тўрақул Арзикулов томонидан меҳмонларга вилоятдаги Паркент, Бўстонлиқ туманларидаги фармацевтика зоналари борасида батафсил маълумотлар берилди.
Цю Минхун ҳам юртимиз табиатида ўсадиган жуда кўплаб турдаги доривор ўсимликлар хитойлик мутахассисларни қизиқтираётганлиги, мавжуд доривор ўсимликларни экспорт қилиш, шунингдек, тиббиёт йўналишларида вилоятда бир қатор лойиҳаларни йўлга қўйиш борасида қатор таклифларни илгари сурди.
Шу билан бирга, 2025 йил апрел ойида Хитой давлатида ўтказиладиган тиббиёт форумига Тошкент вилояти мутахассисларини ҳам иштирокини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.