АҚШнинг янги маъмурияти Доналд Трамп бошчилигида Қўшма Штатларнинг Марказий Осиё республикалари билан муносабатларда Жексон-Веник тузатмасини сақлаб қолишини «ўтмишнинг қолдиғи» деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби лавозимига номзод Марко Рубио Сенатда бўлиб ўтган тингловларда маълум қилди.
Жексон-Веник тузатмаси АҚШда 1974 йилда қабул қилинган бўлиб, у эркин миграцияга тўсқинлик қилган ва инсон ҳуқуқларини бузган давлатларга нисбатан савдо ва молиявий чекловларни назарда тутади. Хусусан, бу АҚШга импорт қилинадиган товарларга нисбатан оширилган тарифлар ва йиғимлар, шунингдек, давлат кредитлари ва кредит кафолатларини тақдим этиш тақиқини ўз ичига олади.
@toshkundalik