Фуқароларнинг орган ходимларини суратга тушириш ҳуқуқи сақлаб қолиндиҲар бир фуқаро ўзини хавфсиз ва ҳимояланган ҳис қилиши керак. Айнан шу мақсадда кечаю кундуз тиним билмай меҳнат қилаётган Ички ишлар, миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бор. Улар ўз оиласи, фарзандлари ва шахсий ҳаётини иккинчи ўринга қўйиб, халқимиз манфаати йўлида хизмат қилмоқда. Аммо афсуски, сўнгги пайтларда уларга нисбатан ахборот ҳуружлари кўпайиб кетти. Бу нафақат уларнинг шахсий ҳаётига, балки бутун жамият хавфсизлигига таҳдид солишини биламизми?
Тасаввур қилинг: фуқаро ёрдамга муҳтож бўлганда, ҳуқуқ-тартибот ходими ижтимоий тармоқларда обрўси тўкилишидан қўрқиб, аралашишга журъат эта олмаса... Бундай вазиятда ким зарар кўради? Албатта, оддий фуқаролар!
Таклиф этилган қонун лойиҳаси айнан шундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган. Бу - сўз эркинлигини бўғиш эмас, балки масъулиятли ва адолатли жамият қуриш йўлидаги муҳим қадамдир.
Тан олиш керак, қонуннинг дастлабки таҳрири талқин қилинса, орган ходимларини суратга олиш ва Интернетга жойлаштириш умуман тақиқланаётганди, Сенат уни қайта ишлаш учун қайтариб жуда тўғри қарор қабул қилди, чунки ушбу норма очиқчасига жамоатчилик назоратини ва сўз эркинилигини инкор қилмоқда деб баҳолаш мумкин.
Депутат ва сенаторларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида қонун мукамммал кўринишга келди, нормал демократик давлатга ҳос қоидалар белгиланди. Фуқароларнинг орган ходимларини фото ва видео тасвирга тушириш ва уларни бузмасдан Интернетга жойлаштириш ҳуқуқи сақлаб қолинди.
Ушбу қонун лойиҳаси орқали биз нафақат ҳуқуқ-тартибот ходимларини, балки бутун жамиятмизни ҳимоя қилмоқдамиз. Чунки улар хотиржам ва ишонч билан ишлаганда, бутун юртимиз тинч ва хавфсиз бўлади.
@generalissimo_marshal