#Sana
Ertaga, 14-fevral – To‘ra Sulaymon tug‘ilgan kun.
“Ҳурматли Тўражон!
Сизга ва оила аъзоларингизга байрам муборак. Мен сизнинг садоқатли, покиза, илҳомли қалбингизни ҳурмат қиламан. Мен сизнинг негадир ҳамон панада қолиб келаётган, ўз негизини халқ қалбидан, табиат бағридан ва сизнинг жўшқин қалбингиздан оладиган, шулардан яраладиган ижодингизни, ҳеч кимнинг қаламига ўхшамайдиган қаламингизни ҳурмат қиламан ва яхши кўраман.
Нега кам ёзасиз? Юмушлар, ташвишлар кўпми? У кимда оз? Уларнинг энг мушкулидан ҳам шеър ва ҳикоялар яратмасак, унинг тугашини кутгунча умр ўтиб кетади.
Тошдан ҳам, нурдан ҳам, мунгдан ҳам асарини суғуриб олмоқ дардида яшаймиз. Фақат соғ бўлинса бас. Қалам тебратишга юрак билан бармоқлар дош бера олса бас.
Соғ бўлинг. Оилангизга салом айтинг.
Сизнинг Зулфия”
🌐 Sayt ✈️ Telegram ✅Murojaat ♾Muhokama