Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов бошчилигида Термиз шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, “қизил” тоифада бўлиб келаётган маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш аҳволи сектор раҳбарлари ва бошқа масъул идоралар иштирокида ўрганилди.
Навбатдаги таҳлилларда жиноятчиликда салмоғи юқори бўлган жиноят турлари ва жиноят содир этишга мойил шахслар билан ишлашдаги камчилик ва нуқсонларга алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги фаолият самарадорлигини ошириш, ҳудуддаги криминоген вазиятни барқарор сақлаш ва хавфсиз муҳитни яратиш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ манзилли чора-тадбирлар белгилаб берилди.