Сурхондарё вилояти прокуратураси билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамкорлигида атроф-муҳитга таъсири жиҳатидан йирик саноат корхоналари томонидан “Яшил” белбоғ яратиш ҳамда чанг-газ тозалаш ускуналарини алмаштириш юзасидан Термиз туманида жойлашган “Contact silk trans” МЧЖ ҳудудида семинар ўтказилди.
Вилоят прокурори Б.Бабаджанов бошчилигида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, Термиз тумани сектор раҳбарлари, мутасаддилар ҳамда йирик саноат корхоналари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда Давлат раҳбарининг экология ва атроф-муҳитни асраш борасидаги ташаббус ва топшириқларига тўхталиб, саноат корхоналарининг табиатга салбий таъсирини камайтиришда “яшил” белбоғларнинг ўрни ва аҳамияти муҳим эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, жорий йилда вилоятдаги 85 та йирик саноат корхоналари “яшил” белбоғ яратиши, 27 та саноат корхонасида чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатиш режалаштирилганлиги қайд этилиб, бу борада масъулларга тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Сўнгра, “Contact silk trans” МЧЖ томонидан ташкил этилган “яшил” белбоғ ҳамда ишлаб чиқариш фаолияти билан танишиб, келгусида ишларни ривожлантириш, боғни кенгайтириш юзасидан тадбиркорга тавсиялар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook |
Veb-sayt