Бугунги кунда юртимизда барча соҳалар сингари божхона тизимида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, давлатимиз чегарадош мамлакатлар билан яқин қўшничилик муносабатларини ривожлантириб, фуқароларимиз учун қулай шарт-шароитлар яратмоқда. Айниқса, иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва савдо-сотиқ жараёнларини тезлаштириш мақсадида замонавий божхона постлари ташкил этилмоқда. Бу эса нафақат божхона тизимидаги хизмат сифатини оширишга, балки янги иш ўринларининг яратилишига ҳам хизмат қилмоқда.