Ҳарбий қисмда Божхона институтига қабул бўйича тарғибот ишлари олиб борилди
Термиз шаҳрида жойлашган Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасига қарашли ҳарбий қисмда Божхона институтига қабули бўйича тарғибот ишлари амалга оширилди.
Унда, Божхона институтига қабул жараёнлари 2025 йилнинг 1 январидан 1 апрелигача давом этиши эътиборга олиниб, ёшларни тўғри йўналтириш ва уларга керакли маълумотларни тақдим этиш мақсад қилинди. Шунингдек, аскарлар Божхона институтида курсантлар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув жараёнлари ва институтдаги имкониятлар ҳақида батафсил маълумот олишди.
Олиб борилаётган тарғибот ишлари ёшларнинг божхона соҳасига бўлган қизиқишини ошириш, уларга касб танлашда ёрдам бериш ва малакали кадрларни етишиб чиқишига хизмат қилади.