Шу кунларда Божхона қўмитаси Раиси Сурхондарё вилоятида бўлиб, туманларда инвестиция лойиҳаларининг ҳолати ва уларни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган турли учрашувлар ўтказмоқда.
Хусусан, “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонасида бир гуруҳ тадбиркорлар, инвесторлар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур зона шунчаки савдо маркази бўлибгина қолмай, нафақат Ўзбекистон-Афғонистон, балки бошқа қўшни давлатлар ишбилармон доираларининг ҳам ўзига хос бизнес мулоқот майдонига айланиб бормоқда.
Шу боисдан ҳам марказда фаолият юритаётган тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоли масалаларига тезкорлик билан ечим топиш ҳар жиҳатдан муҳим ҳисобланади.
Мулоқотда ҳар бир тадбиркорнинг мурожаати тингланиб, аксарияти қаноатлантирилди, бир қанчасига ҳуқуқий ечимлар кўрсатилди.
Таҳлилларга кўра, Сурхондарё вилоятида қиймати 1 млрд. АҚШ долларидан зиёд бўлган 73 та инвестицион лойиҳа устида ишлар олиб борилмоқда. Шундан 12 тасини жорий йилда ишга тушириш режалаштирилган ва бунинг натижасида 1,2 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
Божхона қўмитаси Раиси вилоятнинг Термиз, Денов, Сариосиё ва Шеробод туманларида ҳам сайёр учрашувлар ўтказиб, тадбиркорлар билан яқиндан мулоқот қилди.