Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган ёшларни Божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга таклиф этамиз!
Божхона институтига ўқишга кириш учун аризалар 2025 йилнинг 1 январидан – 1 апрелига қадар қабул қилинади.
Номзодлар қабул бошлангач доимий яшаш, ўқиш, муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган ҳудудда жойлашган божхона бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин.
Институтда ўқиш кундузги шаклда, таълим муддати 4 йил, иқтисодчи ва ҳуқуқшунос мутахассисликлари бўйича тайёрланади. Ўқишга қабул қилинганлар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилиб, бепул формали-кийим бош ва озиқ-овқат билан таъминланади ҳамда тиббий хизмат кўрсатилади.
Божхона институтида ўқиш даври божхона органларида хизмат қилган даврга қўшилади.
БОЖХОНА ИНСТИТУТИГА: умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга, ҳарбий хизматни ўтамаган 17 ёшдан 23 ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили 17 ёшга тўладиган ҳамда 23 ёшда бўлган фуқаролар, 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили 18 ёшга тўладиган ҳамда 25 ёшда бўлган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар танлов асосида қабул қилинади.
Номзодлар: Дастлабки ва Махсус касбий танлов босқичларидан ўтказилади.
Номзодлар танлов босқичлари ва белгиланган меъёрлар билан: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида” Низом орқали батафсил маълумот олишлари мумкин.
Номзодлар ва уларнинг ота-оналари қўшимча маълумот олиш учун 76-228-31-08, 76-228-24-51 рақамлари орқали Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимларига мурожаат этишлари мумкин.