⚡️Вагон остига беркитилган гиёҳвандлик воситаси фош бўлди
Гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасини олдини олиш ва унга чек қўйиш мақсадида божхона органлари томонидан доимий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2024 йил 10 декабрь куни соат 11:45 ларда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда, “Қудуқли” темир йўл бекатига қўшни давлатдан кириб келган темир йўл юк поезди белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, юк вагонларининг бирида хуфия жойга беркитилган 1 дона дастрўмол билан ўралган ашё борлиги аниқланди. Шундан сўнг, ушбу ўрамлар очилиб, махсус электрон тарозида ўлчаб кўрилганда жами оғирлиги 41.46 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.